вариант Асосий фондлар


Download 41.23 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi41.23 Kb.
#1016887

1-вариант
1 Асосий фондлар корхона ишлаб чиқариш воситаларининг бир қисми бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида узоқ вақт иштирок этада ва ўзининг натурал-моддий ҳолатини йўқотмайди ҳамда ўз қийматини тайёрланаётган маҳсулотларга қисмлаб ўтказиб беради. Асосий фондлар қийматини тайёрланаётган маҳсулотга ўтказиш жараёни амортзиция
асосий воситалар таркиби: бир йилдан ортиқ хизмат қилиш муддати, энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ортиқ бўлган буюмлар.
Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар: махсус асбоблар ва мосламалар, махсус ва санитария кийим-кечаклари, махсус пойабзаллар, кўрпа-тўшак анжомлари, ошхона анжомлари, камида бир йиллик фойдаланиш муддатига эга бўлган алмаштириладиган ускуналар;
Ишлаб чиқариш асосий фондлари ўз моҳиятига кўра, корхонанинг ишлаб чиқариш потенциалини ташкил қилиб, уларнинг таркибига қуйидагилар киради:
- ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари, узатиш қурилмалари, қувват машиналари ва ускуналари, ишчи машиналар ва ускуналар, транспорт воситалари, ўлчов ва тартибга солиш асбоблари ва қурилмалари, фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлмаган ва қонунчиликда белгилаб қўйилган қийматлардаги асбоблар ва ишлаб чиқариш инвентари.
2 Айланма маблағлар ишлаб чиқаришнинг айланма фондлари ва муомала фондларини ташкил қилишга мўлжалланган пул маблағларидан иборат. Айланма маблағлар, қоидага кўра, корхонанинг ҳисоб рақамида нақд пул кўринишида жамғарилади. Ҳар бир корхонанинг айланма маблағлари асосий фондларнинг техник ҳолати ва маҳсулот ишлаб чиқариш дастури билан боғлиқ. Корхона қанчалик катта ва унинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ва кўрасатаётган хизмат турлари кўп бўлса, айланма маблағлар шунчалик кўп талаб қилинади. Айланма маблағлар ишлаб чиқариш ва унинг узлуксизлигини таъминлашнинг моддий асоси ҳисобланади.
Иқтисодий табиати, бажарувчи вазифалари ва ишлаб чиқариш жараёнидаги ўрнига кўра, “айланма маблағлар” ва “айланма капитал” ўртасида сезиларли фарқ йўқ. Корхона доимий капиталининг таркибий қисми сифатида улар хом ашё, ёқилғи, энергия ресурслари, ёрдамчи ва бошқа материалларда юзага келади, шунингдек, ишчи кучларини ёллаш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга бўнак (аванс) тариқасида берилади.
3 меҳнат салоҳиятининг ҳолатини ва таъминланганлигини ифодаловчи кўрсаткичлар

3- variant
1 Молиянинг моҳияти халқ хўжалигидаги пул маблағлари билан боғланган бўлиб, бундай ресурсларни ҳосил қилиш, тақсимлаш ва ишлатиш жараёнларининг мажмуидан иборатдир.
Download 41.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling