Васила Каримова оила психологияси


Оилада эр-хотиннинг репродуктив кўрсаткичлари ҳақида маълумот


Download 263.96 Kb.
bet50/73
Sana17.06.2023
Hajmi263.96 Kb.
#1553327
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   73
Bog'liq
Karimova V.M. Oila psixologiyasi-2007

Оилада эр-хотиннинг репродуктив кўрсаткичлари ҳақида маълумот
(А.И. Антонов тадқиқотлари бўйича )



Репродуктив ота-оналик кўрсаткичлари

1935-1940 й.й.

1975-1979 й.й.

1995 йил

Репродуктив даврнинг давомийлиги

18,8

7,2

2.5

Никоҳга кирган аёлларнинг ўртача ёши

24,0

22,9

22,5

Никоҳга киргандан то бола туғилгунча бўлган давр

1.9

1,3

1,1

Биринчи фарзанд туғилган пайтда онанинг ўртача ёши

25,9

24,2

23,6

Фарзандлар туғилиши орасидаги давр

5,5

4,2

2,6

Охирги фарзандини туққанда онанинг ўртача ёши

44,7

31,4

26,1

Репродуктив даврнинг давомийлиги

20.7

6,7

3,6

Рақамлардан сўнгги 60 йилдан зиёд вақт оралиғида аёлларнинг эртароқ турмуш қуриши, репродуктив функцияларнинг ёмон бажарилиши, яъни ушбу даврнинг қисқариб бораётганлиги, оналик даврининг ҳам камлиги, эрта ёки ўта кеч она бўлиш ҳолатларининг кузатилаётганлиги аён бўлиб турибди. Демак, репродуктив хулқнинг асосий параметрларида жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда.


Бу каби муаммолар Ўзбекистон учун ҳам хосдир. Лекин бизда хотин-қизларнинг репродуктив маданияти ва установкалари Европа мамлакатларидагидан фарқ қилади.
Мамлакатимиз аҳолисининг репродуктив установкаларини ўрганиш бўйича олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, айни пайтдаги фарзандлар сони – реал бола сони сўралувчиларда шаҳар билан қишлоқда ўзига хосликка эга (7.2-жадвал). Масалан, 2002 йилда шаҳарлик респондентларнинг 34,9 фоизи 2 та фарзандга, салкам 30 фоизи 3 та фарзандга эга бўлса, бу рақамлар 2004 йилда мос равишда 33,6 ва 25,2 ни ташкил этди.
Қишлоқ оиласидаги реал репродуктив установка 2002 йилда 37,7 фоизи 2 та, 24,0 фоизи 3 та, 19,2 фоизи 1 та болали бўлган бўлса, 2004 йилда 2 ва 3 нафар фарзандлилар камайган, негадир кўпболалилар ошган, бу рақамларни яна бир такрор текшириш керак. Чунки 2003 йилда Фарғона водийси, Самарқандда ўтказилган тадқиқотларида кўп болали оилалар сони кескин камайган.
7.2-жадвал

Download 263.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling