Васила Каримова
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Оила Каримова
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оталик психологияси
Оналик депривацияси. Оналик депривацияси очиқ (агар она ўз оналик
бурчини бажармай, боладан айрилган бўлса) ва яширин (боладан яширин воз 22 Авдеева Н.Н., Хаймовская Н.А. Зависимость типа привязанности ребенка к взрослому от особенностей их взаимодействия (в семье и Доме ребенка) // Психологический журнал. – М.: 1999. – Т. 20. – № 1. – С. 23 Филлипова Г.Г. Материнство: Сравнительно-психологический подход // Психологический журнал. – М.: 1999. – Т. 20. –№ 5. – С. 88 кечиш, уни ёқтирмаслик ёки бирор сабаб туфайли болага яқин кела олмаслик ҳолатларида) бўлиши мумкин. Иккала ҳолатда ҳам бола тараққиёти учун ниҳоятда салбий, хавфли вазият юзага келадики, айрим ҳолларда бола ҳаттоки, нобуд ҳам бўлади. Масалан, чақалоқ туғилгач, хаста бўлгани учун унинг узоқ вақт мобайнида касалхонада қолиши ҳам оналик депревациясига сабаб бўлади. Бу орада унда оналик меҳри уйғонмайди, у янги чақалоққа бефарқ бўлиб қолади. Бунинг оқибатлари қанчалик оғир бўлиши онанинг ёшига ва айрилиқнинг муддатига боғлиқ. Агар шунга ўхшаш ҳолатни бошидан кечиган она жуда ёш бўлса, унда боланинг психик тараққиётида жиддий асоратлар қолади, у ўз хулқ-атворини назорат қила олмайдиган, жиззаки, одамови, жиноятга, ҳаттоки, ўз жонига қасд қилишга ҳам мойиллиги юқори бўлиб вояга етади. Она боланинг ёнида бўла туриб, ундан яширин тарзда воз кечган ҳолатда ҳам болада невротик хусусиятлар ривожланади, айниқса, бола шахслараро муносабатларда нўноқ, урушқоқ бўлиб, қарорлар қабул қилишда қийналади, ижтимоийлашув жараёни ниҳоятда мураккаб кечади. Кўриб турганимиздек, онанинг болага психологик яқинлиги унинг истиқболини, шаклланажак ижобий фазилатлари, жамиятдаги ўрни ва нуфузини белгиловчи муҳим омилдир. Оталик психологияси оналик психологиясига нисбатан кам ўрганилган соҳа. Оталар хулқини ўрганиш шуни кўрсатдики, улар ҳам ғамхўрлик ва самимийлик жиҳатидан аёллардан кам эмас, керак бўлса, улардан ҳам меҳрибон бўлишлари мумкин. Дастлаб ота ҳам, она ҳам болага нисбатан бир хил меҳрибонлик тимсолида намоён бўлгани учун, улар ўртасидаги фарқни чақалоқ деярли ҳис этмайди. Бир ёшга тўлгач, бола отасини алоҳида мустақил шахс сифатида идрок эта бошлайди, ўзаро муносабатлар триада шаклига ўтади. Отаси ва онасининг ўзаро муносабатларини кузатиб, бола тобора айрим алоҳида олинган мустақил, дистанцион муносабатларнинг маъносини тушуна боради. Годфруанинг олган натижаларига кўра, бир ёшлик бола отаси билан бўладиган ўзаро муносабатларни қадрлайдиган, хоҳлайдиган бўлиб боради. Онанинг муносабатларидан фарқли, ота боласининг жинсига қараб ўзига хос муносабатни ўрната олади; ўғил болага эркакларча, қиз болага бошқача. Шу тариқа боланинг ўз жинсини англаши, гендер тафовутлар тўғрисида тасаввурлар шаклланади. Умуман, оилада отанинг бўлиши боланинг ижтимоий кўникмалари шаклланишида катта аҳамият касб этади. Буни бизнинг кузатишларимиз ҳам тасдиқлаган. Отанинг меҳри қиз бола учун ҳам шу қадар муҳимки, у ота-она муносабатларини ҳаёти мобайнида кузатиб бориб, келажакда ўз турмуш ўтроғига қандай муносабатда бўлиш лозим, деган саволга жавоб топади. Она хулқига қараб эса, турмуш ўртоғи билан бахтиёр яшаш учун аёл қандай бўлиши керак, деган саволнинг мағзини чақади. Шунинг учун ҳам қиз бола учун ҳам, ўғил бола учун ҳам оиланинг бутлиги, ота-она муносабатларининг илиқ, самимий, гуманистик бўлиши катта ҳаётий аҳамият касб этади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling