Васила Каримова


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/83
Sana30.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1735326
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   83
Bog'liq
Оила Каримова

Ёлғиз ота-оналар. Ота ёки онадан бири мавжуд бўлган оилаларнинг 
пайдо бўлишига турли сабаблар бор: ажрим туфайли биттаси қолади, 
никоҳсиз пайдо бўлган оила шароити, бунда онанинг ёши катта бўлиши ҳам 
(ёши ўтиб бораётганлигидан никоҳсиз бўлса ҳам битта фарзанд туғиб, уни 
ёлғиз ўзи катта қилади), жуда ёш бўлиши (тасодифан ёшлик қилиб қиз 
мактаб ёшидаёқ она бўлиб қолган ҳолатлар) ҳам мумкин.
Одатда турли сабабларга кўра ёлғизланиб қолган нотўлиқ оила аъзолари 
жамиятдан анча айри яшашга, ёлғизликка маҳкум бўлади, бундай оилалар 
молиявий инқирозларга ҳам учрайди. Айрим шундай оила фарзандлари жуда 
ёшликдан ота қилиши лозим бўлган юмушларнинг бир қисмини ўз елкасига 
олишга мажбур бўлади. Тенгқурлари орасида одамови, гапга ҳам, айрим 
ишларга ҳам нўноқ бўлгани учун унинг дўстлари кам бўлади. Асосий 
мулоқот объекти она бўлиб, у ҳам кўпинча турмуш ташвишлари билан 
боласига етарли эътибор беролмайди. Айниқса, ўсмирлик ва илк ўспиринлик 
ёшидаги болалар ота-онанинг айрилиғини жуда кўнгилларига яқин олади, 
асабийлашадиган, салга жанжал кўтарадиган, онаси билан ҳам, бошқа 
яқинлари билан ҳам келишолмайдиган, агрессив бўлиб қолади. 
Инжиқ болани ёлғиз ўзи тарбиялашга мажбур бўлган оналарда одатда 
депрессия ҳолати кузатилади. Кўпинча бундай она ўзини омадсиз, турмуш 
вазиятларининг қурбонидай ҳис қилади, кўпинча хафа бўлиб юради ва ич-
ичидан ўзини болалари олдида гуноҳкор ҳис этади, истиқболда уни ва 
фарзандларини нима кутаётганлигини билмай ташвишланади. М. Нистал 
(2003)нинг ёзишича, ёлғиз ота-оналарнинг шахсига қўйилган талаблар 
уларнинг реал имкониятларидан ортиқ бўлиб, ундан катта эмоционал юкни 
ва ниҳоятда ишчанликни талаб этади. Бунга афсуски, ҳамма ҳам 
чидайвермайди. 
7.6. Бола томонидан ота-оналарнинг ва ота-оналикнинг идрок 
этилиши 
оланинг келажаги, унинг шахс бўлиб камол топиши кўп жиҳатдан ота-
она оиласи, у тўғрида фарзандда шаклланган тасаввурларга боғлиқ 
эканлиги психологлар томонидан анча батафсил ўрганилган. 
Тадқиқотларда аниқланишича, боланинг ўз оиласи тўғрисидаги 
тасаввурлари кўпинча ота-онанинг тасаввурлари ва асл ҳолат билан қисман 
мос келади. Одатда ота-она ўз фарзанди учун қўлидан келган барча 
Б 


94 
чораларни кўраётгандай, буни бола англашини ва ундан ҳамиша миннатдор 
бўлиши кераклигини кутади, лекин болалар бу хусусда турлича тасаввурга 
эга бўладилар. Меҳрибон ота-она оғушида айрим болалар ўзларини барибир 
ёлғиз, кемтик, камситилган ҳис этади. Г.Т. Хоментаускас (1989) оилада ота-
она хулқ-атвори ва боланинг бу хатти-ҳаракатларни идрок қилиши ва ота-
онага муносабатининг 5 та асосий кўринишларини таҳлил қилган: 

Ота-она ва бола муносабатлари демократик тамойилларда амалга 
ошадиган оилада болада ўзи ва ота-онаси тўғрисида қуйидагича тасаввур 
шакллаанди: “Мени севишади ва мен керакман, шунинг учун мен ҳам уларни 
жуда севаман”. Бундай бола психологияси ва характерида устувор 
фазилатлар сифатида адекват ўз-ўзини баҳолаш ва инсонларга ишонч, ҳар 
қандай яхши нарсалардан, жумладан, ота-она билан яқин, самимий 
муносабатлар қувониш, ўзига ишонч, хатоликлардан чўчимаслик, айб иш 
қилиб қўйганда ҳам унчалик қайғурмаслик, заруратга қараб илтимослар 
қилиш ва бунда реал кўмак олишга умидворлик, ота-онанинг ҳаётдаги ўрни 
ва ишончларини, умид ва истаклари билан ҳисоблашиш кабиларни санаш 
мумкин. 

Болага нисбатан ҳаддан зиёд меҳрибонлик (гиперпротекция), 
эътибор кўрсатилган оилада бола “Мени севишади ва мен керакман, улар 
мени деб яшашади”, деган тасаввур мавжуд бўлади. Бундай оилада болалар 
ўзининг борлигидан, туғилганлигидан мағрурланиб яшайди ва шунинг учун 
ҳар қандай тилак ва хоҳиш амалга ошишига ишонади. Одатда бундай 
боланинг туғилишини ота-она узоқ вақт кутган бўлади ва буни улар ҳадеб 
болага эслатаверади, шунинг учун ҳам бола жуда эгоист бўлиб улғаяди, ота-
онасининг ночорлиги тўғрисидаги тасаввур ўзининг кўп нарсаларга 
қодирлиги билан уйғунлашади. Тантиқ болада ўзи тўғрисида гўёки ўта 
иқтидорли эканлиги фикри устувор бўлади, чунки ота-она унинг айрим
аҳамиятсиз ютуқларини ҳам осмонга кўтаради. 

Юқоридаги ҳолатнинг акси, яъни, болага нисбатан эътиборсизлик, 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling