Ватанни севмоқни, юрт отасига садоқатни японлардан ўрганиш керак. Мақсуд шайхзода сўзи


Download 32.42 Kb.
bet2/2
Sana25.10.2023
Hajmi32.42 Kb.
#1720133
1   2
Bog'liq
Саид Аҳмад Офтоб ойим

МИННАТДОРЛИК
«Халқ сўзи» газетасининг шу йил 26 январдаги сонида чоп этилган хурматли адиб Саид Ахмаднинг «Офтоб ойим» номли ҳикояси менда жуда катта таассурот қолдирди.
Собиқ Совет иттифоқи худудида асир сифатида яшаган японлар ҳақида уларнинг ўзлари ёзган кўплаб асарлар, хикоя ва хотира китобларини ўқиганман. Лекин япон асирлари ҳақида четдан туриб ёзган муаллиф ҳикоясини илк бора ўқишимдир. Бу ҳикояда инсоннинг туйғулари ва ички кечинмалари чуқур ҳиссиёт билан акс эттирилган, шунингдек, унда ҳозирги кунга келиб унутилаёзган анъаналар хам ёритилган.
Иккинчи жахон уруши тугаганидан буён ярим асрдан кўп вақт ўтди, бу урушнинг хотираси бугунги япон ёшлари орасида аста-секин унутилиб бораётган бир пайтда Япониядан олисда бўлган Ўзбекистонда япон асирларининг қисматини эслаш мени чуқур таъсирлантирди. Ярим асрдан кўп вақт мобайнида кўнгил қатида япон асирлари хотирасини сақлаб келиб, улар ҳақида ажойиб ҳикоя ёзган жаноб Саид Аҳмаддан бағоят миннатдорман.
Ҳозирги вақтда жуда кўп японлар Ўзбекистонга сайёҳ ва тадбиркор сифатида келмоқда, икки томонлама алоқалар кун сайин ривожланмоқда ва шу боис ярим аср муқаддам юзага келган дўстлик, яъни ўзбек ва япон ўғлонининг дўстлиги — ҳозирги япон ва ўзбек халқи орасидаги яқин ришталар даракчиси эди, деб биламан.
Ўзининг бутун бир саҳифасини шу ҳикояга бағишлаган «Халқ сўзи» таҳририятига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.
Кёко НАКАЯМА
Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси.
Download 32.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling