Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 январдаги 65-сон қарорига
Download 139.08 Kb.
|
алпомиш барчиной
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-БОБ. МАХСУС ТЕСТЛАРНИНГ ТИЗИМИ
МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
9. Махсус тестларнинг мақсади аҳолининг барча қатламлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш орқали уларни жисмоний ҳамда интеллектуал жиҳатдан камол топтириш, жисмоний қобилияти ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш, жисмоний ва руҳий баркамолликка эриштириш, меҳнатга лаёқатини ошириш, зарарли одатлар ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ирода, ўз кучи ва имкониятларига ишонч каби фазилатларни мустаҳкамлаш, уларда жасорат, Ватанга бўлган ватанпарварлик ва садоқат хислатларини ривожлантириш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаш бўйича тизимли ишларни ташкиллаштиришдан иборат. 10. Махсус тестларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
12. Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш махсус тестларда белгиланган шартларнинг (кейинги ўринларда матнда синовлар деб аталади) бажарилиши асосида амалга оширилади. Бундай синовлар инсоннинг жинси ва ёшига нисбатан унинг асосий жисмоний ривожланиш сифати, ҳаракатланиш билимлари ҳамда кўникмаларини намоён қилади. 13. Синов турлари иккига бўлинади, улар мажбурий синовлар ва ихтиёрий синовлардан иборат. 14. Мажбурий синовлар белгиланган поғона ва мураккаблик даражаси асосида қуйидаги жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилган: а) чидамлилик имкониятларининг ривожланиш даражаси; б) куч имкониятларининг ривожланиш даражаси; в) эгилувчанлик имкониятларининг ривожланиш даражаси. 15. Ихтиёрий синовлар белгиланган поғона ва мураккаблик даражаси асосида қуйидаги жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилган: а) тезлик ва кучланиш имкониятларининг ривожланиш даражаси; б) ҳаракатларни мувофиқлаштирувчи қобилиятининг ривожланиш даражаси; в) эгаллаган амалий кўникмаларининг ривожланиш даражаси. Download 139.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling