Vazirligi buxoro davlat universiteti iqtisodiyot va turizm fakulteti


«Ижтимоий ва иқтисодий прогнозлаш» тушунчаси ва унинг моҳияти Келажакни олдиндан


Download 26.48 Kb.
bet2/2
Sana21.06.2023
Hajmi26.48 Kb.
#1641160
1   2
Bog'liq
Mustaqil ish titul namuna (2)

«Ижтимоий ва иқтисодий прогнозлаш» тушунчаси ва унинг моҳияти Келажакни олдиндан кўрмасдан, унинг ривожланиш йўлларини прогнозламасдан жамият ҳаёти тараққиётига эришиш мумкин эмас. Охирги йилларда прогнозлаш халқ хўжалиги мақбул даражада ишлашини таъминлашнинг асосий воситаларидан бирига йланмоқда. Бошқарувнинг мураккаб жараёнида прогнозлаш жамият ишлаб чиқариши ва унинг мақсадларини илмий асослашда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўлларини олдиндан кўриш воситаси вазифасини бажаради. Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий прогнозлаш узоқ ва ўрта муддатли иқтисодий самарадор йўналишлар, техник сиёсат ва қабул қилинган қарорлар амалиётда қай аҳволдалигини кўра билиш учун зарур. Иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришни бошқариш мақбул қарорлар танлаш ва уларнинг ижросини таъминлаши зарур, чунки бугунги кунда жамият учун асосланмаган қарор қабул қилишдан кўриладиган зарар даражаси кўп маротаба ўсиб бормоқда. Шунинг учун замонавий хўжалик юритиш прогнозлаш кўлами кенгайтирилишини унинг усул ва услубиятлари такомиллаштирилишини талаб этмоқда. Ижтимоий ривожланиш жараёнини прогнозлаш даражаси қанчалик юқори бўлса, жамиятдаги жараёнларни бошқариш ва ривожлантириш шунчалик самарали кечади. Прогноз деганда объектнинг илмий асосланган келажакдаги ҳолати ҳақидаги ва уни амалга ошириш йўллари ва саЎзбекистонланган вақтни олдиндан билиш тушунилади. Прогнозларни ишлаб чиқиш жараёни прогнозлаш дейилади. Прогнозлашнинг асосий йўналишларидан бири иқтисодий прогнозлаш ҳисобланади. 6 «Иқтисодий прогнозлаш» - бу, илмий - иқтисодий фан бўлиб, унинг объекти кенгайтирилган ишлаб чиқариш жараёни, предмети эса ишлаш мумкин бўлган иқтисодий объектларнинг қонунийлиги ва иқтисодий прогнозларни ишлаб чиқиш йўлидаги изланишлардир. «Иқтисодий прогнозлаш» жамият ривожланиши қонунийлиги соҳасидаги иқтисодий фан ютуқларига ва бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий-иқтисодий ва фан - техника тараққиёти тенденцияларининг аниқлигига асосланади. «Иқтисодий прогнозлаш» нинг ривожланишида, ишлаб чиқилаётган прогнозларнинг ишчанлигини оширишда ҳар хил объектларнинг прогнозларини тузиш қонун-қоидаларини ўрганадиган фан-«Прогностика», унинг бир қисмини ташкил этадиган «Иқтисодий прогностика» фани катта роль ўйнайди. Шундан келиб чиқиб, иқтисодий прогнозларга қуйидагича таъриф бериш мумкин. Иқтисодий прогнозлаш – бу, иқтисодий жараёнларни билишнинг илмий усуллари хамда прогнозлашнинг барча усул ва йўллари йи\индисини қўллаш орқали иқтисодий прогнозларни ишлаб чиқишидир. Иқтсодий-ижтимоий прогнозлаш фани жуда кўп йиллардан бери иқтисодиёт институтларида ўтилади ва шунинг учун етарлича дарсликлар чоп этилган.Лекин бу фан махсус Фан хисоблангани учун атиги рус тилида 4 курс талабаларига ўқиларрди. Шунинг учун дарсликлар асосан рус тилида чиқарилган.Масалан бу дарсликларга «Основў экономическго исоциального прогнозирования» под редакцией В.Н. Мосина и Д.М.Крука 1985 йилда чоп этилган.1999 йилда И.В. Морозованинг «Прогнозированиеи планирование в условияи рўнка» ТДИУ профессори А.Абдуллаев ва бошкалар муаллифлигида «Моделирование и прогнозирование экономических процесов» номида 2000 йилда дарслик чоп этилган. 2001йилда Парсаданов Г.А, Егоров В.В., «Прогнозирование национальной экономики.»,2003 йилда Гончарова Е.В «Прогнозирование национальной экономики» ва бир нечта бошка дарсликлар чоп этилган. 7 Прогнозлаштириш ва моделлаштириш йуналишида хар йили докторлик ва номзодлик диссертациялар химоя килинади. Биргина ТДИУ устозлари охирги 5 йил мобайнида 10 куп докторлик диссертация химоя килишган. Булар: 1. Холмуминов Ш.Р. «Кишлок мехнат бозорининг шаклланиши ва ривожланишини моделлаштириш». 2. Ходиев Б.Ю. «Узбекистон иктисодида тадбиркорлик ривожини эконометрик моделлаштириш». 3. Бегалов Б. «Ахборот-коммуникациялар бозорининг шаклланиш ва ривожланиш тенденцияларини эконометрик моделлаштириш» 4. Расулев Д.М. «Эконометрическое моделирование финансирования инвестиций при углублении экономических реформ (на примере банковских инвестиций)», ва бошкалар. «Ижтимоий ва иқтисодий прогнозлаш» фанидан университет талабалари магистрлик диссертация ва ва бакалавр битирув малакавий иш ёзишда хам фойдаланилади. Масалан 2003 йилдда Мухитдинов А «Привлечение иностраннўх инвестиций в экономику Республики Узбекистан»мавзудаги магистерлик диссертациясида прогнозлаштиришда иктисодий моделлардан фойдалсанишни ёритиб берган


2.Прогнозлар классификацияси, прогнозлаш усуллари ва объектлари Иқтисодий прогнозлашнинг назарий муҳим муаммоларидан бири прогнозлар турларининг тузилиши ҳисобланади. Турлар - ҳар хил мезонлар ва белгиларига асосланиб қурилиши мумкин. Масалан, объектларга, прогнозлаш усулларига, ечиладиган масалаларга, вазифаларга ва бошқаларга. Булардан энг муҳимларига қуйидагилар киради:  прогнозлаш кўлами;  прогнозлаш муддати; 8  объект характери;  прогноз функциялари (функционал белги). Прогнозлаш кўлами бўйича қуйидагилар кўрсатиб ўтилган. а) Макроиқтисодий (халқ хўжалиги) ва таркибий (тармоқлараро ва регионлараро) прогнозлаш; б) ҳалқ хўжалиги мажмуаларининг прогнозлари (ёқил\и, энергетика, агросаноат, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳалари ва бошқалар); в) тармоқ ва регионал прогнозлар; г) халқ хўжалиги тизимининг бошлан\ич бў\инларини прогнозлаш (корхоналарда ишлаб чиқариш уюшмаларини ва ҳоказо). Тузилиш муддати бўйича прогнозлар оператив, қисқа муддатли, ўрта муддатли, узоқ муддатли турларга бўлинади. Оператив прогноз бир ойгача; қисқа муддатли прогнозлар 1 ойдан 1 йилгача; ўрта муддатли прогнозлар 1 йилдан 5 йилгача; узоқ муддатли прогнозлар 5 йилдан 20 йилгача; ўта узоқ муддатли прогнозлар 20 йилдан ортиқ тасдиқланиш муддатига эга. Прогнозларнинг изланилаётган объект характерига кўра бўлинишлари ҳар хил қайта ишлаб чиқариш жараёнлари билан бо\лиқ. Шунга кўра, прогнозлаш қуйдагиларга ажратилади.  ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши;  илмий-техник жараёнларни ижтимоий иқтисодий характерлари ва оқибатлари;  иқтисодиёт динамикалари (суръатлари, фактлари ва тузилишлари);  бандлик, меҳнат ресурслари ва кадрларни қайта тайёрлаш;  табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;  тадқиқотнинг яшаш шароити;  асосий фондлар ва капитал қўйилмаларни қайта тиклаш. Прогнозлар функционал белгисига қараб иккига - норматив ва изланув прогнозларга бўлинади. 9 Изланув прогнози изланаётган объектларнинг келажакдаги ривожланиш даражасига асосланган бўлиб, бу даражаларни қўллаш шароитларидан чеклашади. Унинг вазифаси ўрганилаётган объект бор тенденциялар сақланган ҳолда қандай ривожланишини ўрганишдир. Норматив прогноз изланув прогнозларидан фарқли ўлароқ олдин қўйилган мақсадлар базасида ишлаб чиқилади. Унинг вазифаси мақсад қилиб олинаётган обектнинг келажакдаги ҳолатини прогнозлаш йўли ва эришиш вақтини аниқлашдир. Изланув прогнози объектнинг олдингига нисбатан келажакдаги ҳолатини аниқлашдан қайтаётган бир вақтда, норматив прогноз тескари тартибда амалга оширилади, яъни келажакдаги ҳолатини қўйилган мақсадининг тенденциялари ва уни қўллаш тартибида амалга оширилади. Прогнозлар турланиши прогнозлаш йўллари билан узвий бо\лиқ. Бир - бирини тўлдирувчи уч хил прогнозлаш усуллари мавжуд. 1.Эксперт усули. Бу усул бошлан\ич ахборотларни йи\иш (анкета, интервью) ва уларни таҳлил қилишга асосланади. Шу билан бирга прогноз мақсади экспертлар томонидан қилинган таҳлилга асосланади. 2.Экстрополяция – бу, объектнинг бўлиши мумкин бўлган ривожланишини ўрганиш ва унинг келажакдаги ривожланиш қонунийлигидир. 3.Моделлаш – бу, прогнозлаштирилаётган объект тузилишида кутилаётган ўзгаришларнинг норматив моделларидаги изланишдир. Прогнозлаш амалиётида санаб ўтилган прогнозларни ишлаб чиқиш йўллари биргаликда қўлланилади.
Download 26.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling