Вазирлиги фарғона политехника институти
Фойдаланилган адабиётлар.....................................................................................74
Download 2.82 Mb.
|
Гулноза маг. дисс.
Фойдаланилган адабиётлар.....................................................................................74Илова.........................................................................................................................80 КИРИШ Маълумки, хар қандай мамлакат иқтисодиётини ўсиши шу давлатнинг ер ости ва ер устки энерго ресурс бойликларига боғлиқ бўлди. Жаҳон миқёсида ўзига миносиб ўрин эгаллаши учун ўз навбатида бу бойликлардан самарали фойдаланиш мухим ахамият талаб этади. Чунки, мамлакатимизда мухим стратегик ахамиятга эга бўлган ер остки ноёб ёқилғи энергия ресурси захираси маълум муддатга етарли даражадагиси шу кунга қадар излаб топилган. Масалан: қидириб топилган газ захиралари 2 триллион кубометрга яқин, кўмир 2 миллиард тоннадан ортиқ, шу жумладан 160 дан ортиқ нефтьь кони мавжуд. Қидириб топилган захиралар республика эхтиёжини табиий газ бўйича 35 йилдан кўпроқ, нефтьь бўйича эса 30 йилгача қоплайди. Маълумки, қайси-ки давлат энергия русурсларига бой бўлса, шу давлат иқтисодий томондан балки, бошқа томонларлдан кучли хисобланади. Шундай экан, нефтьь захираларидан унумли ва чиқиндисиз фойдаланиш шу куннинг мухим масалаларидан биридир. Мутаққилликгача бўлган муддат ичида Фарғона нефтьни қайта ишлаш заводи чиқиндихонасида 400 000 тоннага яқин нефтшлам чиқиндиси йиғилиб қолган эди. Бу эса ўз навбатига бир томондан ёқилғи энергия ресурсидан фойдаланишни самарасиз, табиий бойликларни исроф қилишга олиб келаётган бўлса, бир томондан глобал муаммолардан бири бўлиб келаётган атроф мухитни ифлосланишига олиб келмоқда. Фарғона нефтьни қайта ишлаш заводининг чиқиндихонасида йиғилган бу нефтшлам чиқиндиси ёз куларида хавонинг исиши натижасида нефтшлам таркибидаги енгил углеводород газлари, олтингугурли бирикмалар, карбонатли бирикмалар атмосферага кўтарилади. Натижада эса, атмосфера хавоси таркибида бўлган турли моддалар билан кимёвий реакцияга киришиши натижасида турли концероген моддалар хосил бўлмоқда. Хосил бўлган концероген моддалар ичида энг захарлиси инсоният учун олтингугуртни бирикмалари бўлиб, инсоният саломатлигига кучли таъсир кўрсатади. Карбонатли бирикмалар эса, инсоният, хайвонот дунёси ва ўсимликларни қуёшнинг зарарли қисқа тўлқин нурларидан химоя қилиб келаётган “азон” қаватини емирилишига олиб келмоқда. Қолаверса бу зарарли газларни атмосферага кўтарилаши натижасиада инсонлар орасида турли хилдаги касалликларни кўпайишига хамда дунёга келаётган болалар учун хам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Иккинчи томондан, йиғилган бу нефтшлами чиқиндиси таркибида мамлакатимиз келажаги учун заррур бўлган, ишлаб чиқариш хом ашёси хисобланган метан, этан, пропан ва бутан газлари мавжуд бўлиб, бу ноёб қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган махсулотлар ишлаб чиқаришда қўл келади. Масалан: қишлоқ хўжалигида ўсимликларга зарур бўлган “аммиак” ўғитини ишлаб чиқариш учун “метан” гази хом ашё хисобланади. Этан гази эса полимер махсулотлар, полиэтилен ишлаб чиқариш учун хом ашё хисобланса, пропан турли хилдаги полипропилен қувурлар ишлаб чиқариш учун зарур хом ашё хисобланади. Бутан гази турли хилдаги автомобиллар учун зарур каучук шиналар ишлаб чиқаришда асосий хом ашё бўлади. Шу куннинг мухим муаммоси саналган “нефтшлам” чиқиндисини қайта ишлаш учун “Кимё технология ” кафедраси ва “Технологик машина ва жихозлар” кафедраси хамкорликда лаборатория шароитида илмий тажриба тадқиқоқ ишлари олиб бориши натижасида юқоридаги техник муаммони самарали ечими борлиги аниқланди. Юқоридаги келтирилган муаммони ечиш кўриниб турибдики, бир томондан атроф мухитни химоя қилишга фойдали натижалар келтирса, иккинчи томондан мамлакатимиз ёқилғи энергия ресурсларини тежамли ва самарали фойдаланишга олиб келади. Турли ишлаб чиқаришлар учун хом ашё баъзасини кенгайтиради. Қолаверса, хом ашё етишмай турган корхоналар ўз фаолиятини давом эттириб, иқтисодиётни ривожлантиришга ўз хиссасини қўшиши мумкин. Download 2.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling