Вазирлиги фарғона политехника институти
Ажратиб олинган нефтшламини буғлатиш ёрдамида утиллаш
Download 2.82 Mb.
|
Гулноза маг. дисс.
3.3 Ажратиб олинган нефтшламини буғлатиш ёрдамида утиллаш
Қурилмага юкланаётган нефтшлами барабан кесим юзаси бўйича тўлдириш коэффициенти = 0.15 0.2 ни ташкил этади. Парлантирилган нефтшламидан чиққан иккиламчи қуруқ кулсимон хом ашё қишлоқ хужалигида ўғит сифатида фойдаланиш мумкин. Аппаратнинг иш унумдорлиги парлантириш тезлигига боғлиқ бўлиб, аппаратга берилаётган иссиқлик агенти (газ билан ) харорати мухим ролғ ўйнайди. Лаборатория шароитида нефть шлами намуналари парлантириб кўрилганда уни бошланғич парланиш харорати 55 – 60 0С ни, интенсив парланиш харорати эса, 200 – 310 0С ни ташкил этади. Завод шароитидан келиб чиққан холда иссиқлик агенти сифатида фойдаланиладиган иссиқлик энергияси хароратга боғлиқ холда парлантирувчи қурилманинг ўлчамлари ва асосий параметрлар, техник иқтисодий кўрсатгичлари аниқланади. Бу нефтшламини буғлатувчи қурилманинг ишлаш принципи қуйидагича: Хом ашё нефтшлами ковушли таъминлагич ёрдамида бункер 1 га ташланади. Бу ерда нефтшлам сарфини меъёлаштирувчи вентель бўлиб бу винтель ёрдамида нефтшлам сарфи бошқарилиб турилади. Бункерда нефтшлам сарфини ва таркибини меъёрлаштирувчи аралаштиргич 2 га юборилади, бу аралаштиргач туташ идиш шаклида ўрнатилган идиш 3 таркиби бирхиллаштирилган шламни махсус йўналтиргич 4 ёрдамида парлантирувчи қурилма 5 га узатилади. Қурилма барабани юритма 9 ёрдамидаги айланма харакати ва горизонтга нисбатан қиялиги таъсирида нефтшламини пастга харакатлантиради. Бу шлам ғилоф 6 ва корпус 5 лар орасидаги халқали каналга берилган иссиқлик агенти таъсирида барабан корпуси ичик қисми қизийди ва бу қисимда айланиб харакатланаётган нефтшлами таркибидаги енгил нефть махсулотлари ва бошқа махсулотлар буғланади хамда пар иғгич 7 га тўпланади. У ерда пар махсус трубалар 11 ёрдамида аралаштиргич 8 га юборилади. Иссиқлик алмаштиргич 8 да нефть махсулотлари ва бошқа махсулотлар парлари зичликлари бўйича суюқлик холатига ўтиб қатламларга ажралади ва махсус идишларга ажратиб олинади. Таркибида нефть ва бошқа махсулотлар чиқариб, юборилган кулсимон масса аппаратнинг тушириш қурилмаси 10 орқали тушириб олинади. Нефт шламини буғлатиш аппаратида парлантириш натижасида олинган анализ тахлили қуйида кўрсатилган. Download 2.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling