Вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/24
Sana28.12.2022
Hajmi0.94 Mb.
#1010216
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
gaz neft quvurlari va gaz neft omborlari

 
 


5-Маъруза 
Мавзу: Газ ва нефт махсулотларини ташиш усуллари. Темир йул, автомобил, сув ва 
кувур транспорти
Республикамиз саноатида табиий газ биринчи уринни эгаллайди. Табиий газ тошкумир 
ва мазутга караганда кулай ва юкори сифатли тоза эффектив ѐкилги хисобланади.
Мустакиллик эълон килингандан кейин Ўзбекистоннинг 13 та вилояти халк хужалигида газ 
таъминоти катта даражада ўзгаришлар амалга оширилди ва ѐкилги энергетик балансида газ 
хажми ошди. 
Республикамиз истеъмолсчиларини газ билан таъминлашда асосий табиий газ манбаси гарбий 
ўзбекистон конлари хисобланади. Бу конлардан олинаѐтган газдан окилона фойдаланиш 
бўйича Республикамиз хукумати 1990 йил газ билан таъминлаш тўгрисида бир канча карорлар 
кабул килди.
Ўзбекистонда энг йирик газ истеъмолчилари бўлиб саноати ривожланган ва ахолиси кўп 
бўлган вилоятлар ва шахарлар хисобланади.
Асосий истеъмолчиларга: Тошкент, Сирдарѐ, Навоий ва Фаргона вилоятларидир. Улар газ 
истеъмолчиларини 60 % ни ташкил этадилар. Республикамиз газ истеъмолчилари кўйидагича 
таксимланган: 
67,8% - халк хужалиги; 
17,8 % - экспорт;
14,4 % - кайта ишлаш ва ташиш; 
Кам олтингугуртли газни асосий истеъмолчиси бўлиб энергетика корхоналари хисобланади. 
Уларга: ( Тошкент, Навоий ва Ангрен ГРЭС). 
Кейинчалик газ истеъмоли хажмини газ тежаш бўйича техник ташкилий ишларни тавсия 
килиш хисобига тартиблаш мумкин. Маълумотларга караганда Таsis гурухи томонидан дастур 
ишланган. Дастур «Энергия Ресурсларини тежаш конуни»га муофик ишлаб чикилган. Бу 
дастурга биноан Республика халк хужалигини газ билан таъминлашда газни 3-4 млрд. м3 га 
тежаш мумкин. (яъни газ хисоблагичларни хамма истеъмолчиларга куйиш билан газ сарфи 
тежаб ишлатилади). 
Газни ташиш кўйидаги магистрал газ кувурлар оркали амалга оширилади: 
Бухоро вилоят - Тошкент газ кувур тизими (БГР – Тошкент) – узунлиги 1221 км (2-4та 
тармок), кувур диаметри 820, 1020, 1220. Бу тармок 699 км ли Ховаст – Фергона газ кувурини
ичига олади; 
Муборак – Когон газ кувур тизими, узунлиги 110 км ( 2 тармок) кувур диаметри 1020 мм; 
Дисарнак – Бухоро – Самарканд – Тошкент (ДБСТ) газ тизими, узунлиги 755 км (1-2 тармок), 
кувур диаметри 720, 1020 мм. Бу тармок 112 км ли Газли – Когон ва 64 км ли Охангарон - 
Олмалик газ кувурларини ичига олади. 
Шуртан – Муборак газ кувур тизими, узунлиги 99 км, кувур диаметри 1020 мм (1 та тармок) 
Келиф – Муборак газ кувур тизими, узунлиги 274 км (1 та тармок), кувур диаметри 1020 мм; 
Келиф – Душанба газ кувур тизими, узунлиги 221 км (1-2 тармок), кувур диаметри 530, 720 
мм;
БГР – Тошкент ва юкорида келтирилган магистрал кувурлари мураккаб айланма газ тизими 
хисобланиб йилига 50 млрд. м3 газ ўтади. ( кунига 136 млн. м3 ни ташкил этади). 
Битта газ тармок тизимидан иборат бўлган магистрал газ кувурлар: 
Шуртан – Тошкент ГРЭС, узунлиги 602 км ва диаметри 1020 мм. 
Муборак – Навоий, узунлиги 112 км, диаметри 720 мм, бу газ тизимида кам олтингугуртли газ 
энергетика корхоналарига ва йирик саноат истеъмолчиларига ташилади. 
Ўзбекистоннинг шимолий гарбида алохида майдонда жойлашган кувватли газтранспорт 
тизими ѐткизилгандир. Улар: 
ўрта – Осиѐ – Марказ, узунлиги 169 км (4-5 тармок), кувур диаметри 1200, 1400 мм; 
Бухоро – Урал, узунлиги 489 км (2-3 тармок), кувур диаметри 1020 мм. Бу трасса тизимида 
йирик истеъмолчилар бўлиб, Нукус ва Урганч шахри, бундан ташкари Тахиаташ ГРЭС 
хисобланади. 
1997 йил Газли – Нукус газ кувури курилиб ишга туширилди, узунлиги 350 км (кувур 
диаметри 1220 мм). Бу магистрал газ тизимининг ишга туширилиши Хоразм вилоятини ва 


коракалпогистон Республикасини истеъмолчиларини газ билан таъминлаш ишончлилигини 
оширди. 
1998 йил узунлиги 300 км, диаметри 1220 мм булган Пахтакор – Янгиер – Тошкент газ кувури 
куриб ишга туширилиб ва комрессор станция кенгайтирилди (7 агрегатдан иборат бўлган 
компрессор Янгиерни газ билан ишончли таъминлайди). 
Хозирги кунда янги 412 км бўладиган Муборак – Галлаорол - Янгиер газ кувури куриб 
битирилмокда. 
2. «Узгазлойиха» лойихалаш институти томонидан Республикамизнинг барча 
истеъмолчиларини газлаштириш бўйича дастурлар ишлаб чикилгандир.
Хозирги кунда шахар, кишлок ва бошка вилоятларни газлаштирилганлик даражаси ахамият 
ораликда тебранади. 
Энг паст даражада газлаштирилган вилоятларга кўйидагилар киради: 
Сурхандарѐ – 36,4 %, Кашкадарѐ – 35,2%, Наманган – 41,8% ва Андижон – 45,3%, бундан 
ташкари Хоразм вилояти 78,5%, Самарканд – 71,4%, Коракалпогистон Республикаси – 72,3%. 
1997 йил газни таъминлаш тизимида газнинг республика бўйича йўкотилиши 522,61 млн. м3 
ни ташкил этган бу эса ишлаб олинадиган газни 1,5 % ни ташкил этади.
1998 йилда 16,176 млн. киши табиий газ билан таъминланган эди. 1999 йил 16,600 млн. , 2000 
йил 17,288 млн. киши, хозирги кунда эса 18,46 млн. киши газ билан таъминланган бу эса 
ахолининг 70 % ни ташкил этади. 
Энг йирик газ истеъмолчиларга кўйидагилар киради: 
Тошкент вилояти – 12,58 млрд. м3 ѐки 31,45 % 
Тошкент шахри – 3,9 млрд. м3 ѐки 9,97 % 
Сирдарѐ вилояти – 4,32 млрд. м3 ѐки 10,32 % 
Навоий вилояти – 3,33 млрд. м3 ѐки 8,3 % 
Фарғона вилояти – 3,31 млрд м3 ѐки 8,2 % 
Хар йилига газ истеъмоли 0,52 млрд. м3 газга кўпайиб бормокда. 
2002 йилнинг якунида 2003 йилдан бошлаб газни сотиб олиш тўғрисида «Газпром» билан 
Узбекистон ўртасида шартномалар тузилди. (2013 йилга кадар). Бу шартномага асосан хар 
йили Республикамиз 10 млрд. м3 газни «Газпромга» етказиб беради. Россия компаниялари ва 
Узбекистон ўртасида газни Устюрт платасидаги Шахпахта конидан газни олиш бўйича 15 
йиллик шартномага кул куйилди. Бу лойиха 2004 йил кузидан бажарила бошлаган вап уни 
инвестиция хажми 15 млрд. м3 ни ташкил этади. 

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling