Вазирлиги тошкент кимё технология институти
Транспорт турини танлашга таъсир қиладиган омиллар
Download 391.21 Kb.
|
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош-hozir.org
Транспорт турини танлашга таъсир қиладиган омиллар
бўйича турли транспортлар баҳоси Транспорт тури Транспорт турини танлашга таъсир қилувчи омил Етказиб бериш муддати Юк жўна- тиш часто- таси Етказиб бериш жадвалига риоя қи- лиш ишонч- лилиги Турли хил юкларни ташиш қобилия- ти Худуднинг исталган нуқтасига юкни етказиш қобилияти Ташиш қийма- ти Темир йўл 3 4 3 2 2 3 Сув 4 5 4 1 4 1 Автомобиль 5 1 1 5 5 2 Қувур 5 1 1 5 5 2 Ҳаво 1 3 5 4 3 5 Автомобиль транспорти Бу юклар ва йўловчиларни релссиз йўлларда ташувчи транспорт турига киради. Улар асосан қуйидаги вазифаларни бажаради. 1. Юкларни магистраль транспорти (пароход, самолёт поезд ва ҳ.к.) га тушириш ва олиб бориш. 2. Саноат ва қишлоқ хўжалиги юкларини қисқа вақт ичида ташиш. 3. Юкларни қурилиш ва савдо учун ташиш. 4. Узоқ масофаларга автомобиль транспортида тез бузиладиган, қимматбаҳо, тез олиб борилиши керак бўлган транспортнинг бошқа турлари билан ташиш, тушириш, ортиш қийин бўлган юкларни ташиш. Ҳозирги даврда иқтисодиётнинг бирон-бир соҳаси автомобиль транспортисиз ўзининг вазифаларини бажара олмайди. Автомобиль транспортига бўлган меҳнат ва пул сарфи бошқа транспорт турларидан кўпроқ бўлса ҳам иқтисодиётнинг ҳамма босқичларида кенг ёйилган. Автомобиль транспортида юкларни ташиш иқтисодий самаралидир. Айниқса, юкларни “эшикдан то эшикка” ташишда, юкларни ортиш ва туширишга сарфланган харажатлар юкларнинг йўлдаги вақтларини қисқартиради. Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигининг барча тармоқлари ва мамлакат аҳолиси эҳтиёжларини қондириш даражасида ривожланган автомобиль транспортига эга. Республика юк машиналари, жумладан, Дружба шаҳар автомобиль заводида “Мерседес-Бенц” судровчи (таянч)лар вазифасига кўра ихтисослаштирилган (ўт ўчириш, ун, пахта, қурилиш материаллари ташиш, санитария ва бошқа) автомобиллар бор. Республикада халқ хўжалигининг саноат, қишлоқ хўжалиги қурилиш, сув хўжалиги, алоқа, савдо, соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалиги, маданият, мудофаа ва бошқа тармоқларда ихтисослаштирилган йирик автотранспорт корхоналари мавжуд. 1999 йил Республикада умумий фойдаланиладиган автомобиллар йўловчилар ташишга мўлжалланган 14,1 минг автобус, 4,3 мингдан ортиқ енгил машиналари ишлади. Республика бўйича 2892 автобус маршрутларида, жумладан, (593 та шаҳар, 1768 та шаҳар атрофи, 532 та шаҳарлараро) автобуслар қатнади. Автобуслар билан ҳар куни 5000 га яқин автобус қатнади. 1998 йили автобусларда 1879,6 млн. йўловчи ташилди. Умумий фойдаланиладиган юк ва йўловчилар ташувчи автомобиль транспортининг йирик корхоналари Узавтотранспорт давлат хиссадорлик корпорацияси таркибига киради. Корпорация 1993 йил январда ташкил этилган. Корпорация таркибига хиссадорлик жамиятларига айлантирилган йўловчи ташишни амалга оширадиган 99та, юк ташиш билан шуғулланадиган 99 та ва аралаш 67та автокорхоналар бор. Бу автокорхоналарда 14 мингдан 37
уларда 1999 йили 220,6 млн. тоннага яқин юк ташилди. (жами транспорт турларида ташилган умумий юк ҳажмининг 24,7% автомобиль транспортида ташилган.). Корпорациянинг “Ўзташиштранс” савдо транспорт бирлашмаси ва “Ўзбекавтотур” фирмаси халқаро юк ташиш ва йўловчилари қатновига хизмат кўрсатади. 1999 йил Австрия, Германия, Эрон, Хитой, Туркия ва бошқа мамлакатларга 16 минг тонна юк етказиб берилади. Кейинги йилларда корпорация аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатиши ривожланмокда. (1999 й. да 2000 мингдан ортиқ автомобиль турида хизмат кўрсатилди.). Шаҳарлараро юк ташишни “Ўзавтотранс” ишлаб чиқариш бирлашмаси корхоналари “Ўзавтотранстехника” ИИБ, “Ўзавтотранс” концерни конструкторлик-технология бюроси ҳиссадорлик жамияти амалга оширди. Тармоқ корхоналари учун муҳандис-техник ходимлар 12 мутахассислик бўйича Тошкент автомобиль ва йўллар институтида, Қўқон, Бухоро, Урганч, Тошкент автомобиль ва йўллар техникумида тайёрланади. “Узавтотранс” корпорацияси ҳузурида 15 та автомобиль ўқув комбинати ва уларнинг 100та филиали ишлайди. Автомобиль транспорти тизимида Ўзбекистон ҳиссадорлик суғурта компанияси йўловчиларни суғурта қилиш ишлари билан шуғулланади. Download 391.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling