Вазирлиги тошкент кимё технология институти
Транспорт турларининг моддий-техник базаси
Download 391.21 Kb.
|
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош-hozir.org
5.2.Транспорт турларининг моддий-техник базаси.
Транспорт турини танлаш масаласи логистика заҳираларининг қулай даражасини ташкил қилиш ва ушлаб туриш, қадоқлаш ва ўраш турини танлаш ва бошқа шу каби масалалар билан боғлиқ ҳолда ечилади. Муайян бир маҳсулатни ташиш учун транспорт турини танлашда ҳар хил транспорт турларининг характерли хусусияти ҳақидаги ахборот асос бўлиб хизмат қилади. Логистика нуқтаи назаридан автомобиль, темир йўл, сув, ҳаво транспортининг камчиликлари ва афзалликларини кўриб чиқамиз. 1. Автомобиль транспорти. Асосий функцияларидан бири юқори тезликда юриш. Автомобиль транспорти ёрдамида юкни (эшикдан эшиккача) керакли муддатда етказиб бериш мумкин. Транспортнинг бу тури етказишнинг мунтазамлигини таъминлайди. Бу ерда бошқа турларига нисбатан қадоқланишига камроқ талаблар қўйилади. Автомобиль транспортининг камчилигига ташишга нисбатан юқори таннархи, яъни одатда автомобилнинг юк кўтариш қобилияти (энг кўп миқдор) бўйича олинадиган тўлов. Бу транспорт турининг бошқа камчиликларига юк тушириш ва ташиш, юкни ўғрилаш имконияти ва автотранспортни ўғирлаб кетиш имконияти борлиги, нисбатан юк кўтарилиш қувватининг пастлиги киради. 2.Темир йўл транспорти. Транспортнинг бу тури турли об-ҳаво шароитларида юкларнинг турли тўпламларини ташишга яхши мослашган. Темир йўл транспорти юкларни узоқ масофаларга ташиш ва ташишнинг мунтазамлиги имкониятини беради. Бу ерда юклаш, тушириш ишлари фойдали натижани ташкил қилиши мумкин. Темир йўл транспортининг афзаллиги юкларни ташиш таннархининг нисбатан пастлиги. 3. Сув транспорти. Денгиз транспортининг камчиликларига тезлик пастлиги, юкларнинг қадоқланиши, ўралиши ва мустаҳкамланишига қаттиқ талаблар қўйилиши, жўнатиш частотаси пастлиги киради. Ички сув транспорти. Юк таърифлари паст 100 тоннадан кўпроқ юкни 250 км дан узоқроқ масофага ташишда бу транспорт тури энг арзон ҳисобланади. Ички сув транспортининг камчиликларига етказиб беришнинг тезлиги паст бўлиши киради. 4. Ҳаво транспорти. Асосий афзалликлари: тезлиги, алоҳида районларга етказиш имконияти. Камчиликларига юк таърифларининг юқорилиги ва метео шароитлар киради (етказиб бериш жадвалига риоя қилиш имкониятини туширадиган метео шароитлар). Транспорт турини танлашда таъсир кўрсатувчи асосий омил фарқланади. 4-жадвалда одамларнинг баҳоси юқори бўлиши бу омилнинг қанчалик яхшилигини билдиради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling