Вазирлиги тошкент кимё технология институти
Download 391.21 Kb.
|
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош-hozir.org
Ҳаво йўл транспорти
Ўзбекистон жаҳондаги кўп мамлакатларнинг пойтахтлари, йирик шаҳарлар саноат марказалари билан ҳаво йўллари орқали боғланган. Республика мустақилликка эришгандан сўнг 1992 йили январдан собиқ Иттифоқ тасарруфида бўлган Ўзбекистон Фуқаро авиацияси бошқармаси, фуқаро авиациясининг 243 таъмирлаш заводи, “Авиақурилиш” бирлашмасига қарашли “Авиамахсусмонтажсозли” негизида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ташкил этилди. Республиканинг айниқса хорижий мамлакатлар билан ташқи иқтисодий, туристик алоқаларини йўлга қўйишда мамлакатнинг ўз транспорти муҳим роль ўйнаяпти. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” нинг бир қанча Осиё ва Европа, Америка мамлакатларида ваколатхоналари очилди. 1993-99 йилларда 19 янги халқаро маршрутларда самолётлар қатнови йўлга қўйилди. 1991-99 йилларда халқаро маршрутларда ташилган йўловчи сони 30 мингдан 245 мингга етди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Германия, Франция, Россия фирмалари билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилмоқда. 1993 йилда шундай ҳамкорлик натижасида Европанинг йирик “Эирбас индустри” концернидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси сотиб олган Эирбас А- 310-300 аэробуслари халқаро маршрутлари йўловчиларга хизмат кўрсата бошлади. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси қуйидаги ҳаво кемаларига эга: қишлоқ хўжалиги ишларига мўлжалланган АН-2, миллий ҳаво йўлларда қатнайдиган АН-24, ЯК-40 халқаро классдаги ИЛ-86, ТУ-154, А-310, В-767 каби самолётлар, вертолётлар паркида МИ-2, МИ-8, КА-26 каби машиналар бор. Вилоят марказида аэропортлар ТУ-154, Самарқанд, Наманган, Урганч, Термиз аэропортлари ИЛ-62, ИЛ-72, Нукус аэропорти ИЛ-86, А-310 аэробусларини қабул қилишга қодир. Тошкент, Самарқанд, Термиз аэропортлари халқаро мақомга эга. Республика ҳукумати қарорига кўра, Учқудуқда жаҳондаги энг илғор андозаларга мос келадиган катта янги аэропорт қуришга тайёргарлик бошланган. Республика авиация транспорти учун учувчилар, техника хизмати таркиби, ердаги хизмат ходимлари миллий авиакомпаниянинг учиш-ўқув техника марказида ва Тошкент авиация институтида тайёрланади. Download 391.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling