Вазирлиги
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчи фаза
Биринчи фаза- учун туғилишининг юқори даражада сақланиши ва
ўлимнинг кескин қисқариши оқибатида вужудга келувчи жуда юқори даражадаги табиий ўсишга хосдир. Иккинчи фаза- кўп болали оиладан кам оилага ўтиш, ўлимнинг қисқарилиши, туғилишнинг эса камайиши натижасида табиий ўсишнинг пасайиши билан ифодаланади. Учинчи фаза- авваламбор аҳоли ичида қариялар сони ва уларнинг ўсиши ҳамда туғилишнинг аста-секин пасайиши натижасида ўлим бирмунча кўтарилади. Мазкур босқичда аҳоли сони жуда кам миқдор суратларда ўсади ёки қисқаради. Тўртинчи фаза- туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари тенглашади, аҳолининг улуши ўсиши барҳам топади. Демографик ўтиш даври даставвал Европада XVIII асрда бошланади. Шунда табиий ўсиш 20-30% га тенг бўлди, буни хақиқатдан ҳам демографик инқилоб деб аташ мумкин. Чунки 10-20 йил олдин атиги 5-10% га тенг бўлган табиий ўсиш қисқа вақт ичида 2-3 мартага ошди. Ушбу жараён Европада 100-150 йил давом этди. Ундан кейинги даврда Европа мамлакатлари демографик ўтишнинг иккинчи фазосига ўтди. Ҳозир ушбу мамлакатларнинг кўпчилиги демографик ўтишнинг учинчи фазосидадирлар. Бинобарин, Германия, Австрия, Белгия, Италия, Дания, Венгрия, Нидерландия аҳолини оддий такрор барпо этилиши ҳам айрим йилларда таъминланмаганлиги кузатилмоқда, яъни ўлганларнинг сони туғилган болалар сонидан кўп бўлмоқда. Ривожланаётган мамлакатларнинг кўпчиллиги демографик ўтиш жараёнининг 1-фазасини ўтамоқда. АҚШ, Япония, Канада, Австралия мамлакатлари 2-фазани бошидан кечирмоқдалар. Хитой ва бошқа бир қатор мамлакатлар ушбу 2-фазага ўтиш арафасида турибди. Ўзбекистон ва бошқа Ўрта Осиё мамлакатларида 1-фазадан 2-фазага ўтиш учун замин тайёрланди, бу жараён яқин 10-15 йил мобайнида бошланса, ажаб эмас. Дунё аҳолиси ана шу давр ичида 2,4 марта ўсди. Бундан ҳам юқори кўрсаткич Осиё (2,6) ва Африкага (3,6) хос бўлди. Мазкур кўрсаткич Европада, 1,4 мартага тенг бўлди. Сўнгги йилларда сайёра аҳолисининг мутлоқ сони ўртача 3286 млн кишига етмоқда. Аҳоли сонининг юқори суръатлар билан ўсиши Африкада айрим минтақаларда эса Марказий ва Жанубий Осиёда, 33 Марказий Америкада кузатилмоқда. Шу вақтнинг ўзида Европанинг айрим минтақаларида аҳоли сони жуда паст суръатлар билан ўсмоқда ёки деярли ўзгармаяпти. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling