Вазирлиги
§. Аҳолининг айрим тарихий даврлардаги сони ва динамикаси
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография
2 §. Аҳолининг айрим тарихий даврлардаги сони ва динамикаси
Инсоният тараққиёти тарихидаги дастлабки "Маданий-техник революция" ишлаб чиқариш кучларининг янада ривожланишига сабаб бўлди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ривожланди. Бу ҳол эса ўз навбатида дунё аҳолиси сонининг кўпайишига олиб келди. Эрамизнинг бошида ер шари аҳолисининг сони 200-250 млн. киши атрофида эди. Аҳолининг асосий қисми Рим империясида, Хитой ва Ҳиндистонда жойлашган. Х1-ХV асрларда дунё аҳолисининг маълум қисми мўғул-татар, турк урушлари туфайли қирилиб кетдилар. Айниқса, бу урушлардан Шарқий ва Жанубий-Шарқий Европа мамлакатлари аҳолиси катта талофат кўрдилар. Урушлар нафақат аҳолининг бевосита қирилиб кетишига, балки хўжаликларни, ишлаб-чиқаришнинг издан чиқиши ҳисобига содир бўлган очарчилик сабабли ҳаётдан бевақт кўз юмишларига олиб келганлар. Агар дастлабки 500 йилда (1000- 1500 йиллар) ер юзи аҳолиси 135 миллионга кўпайган бўлса, 1500-1750 йилларда ёки 250 йилда эса бу кўрсаткич 288 миллионни ташкил қилди, яъни аҳолининг 30 ўсиши 2 марта тезлашди. XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб аҳолининг ўсиши янада тезлашди. XX асрдан ер шари аҳолиси ҳар йили 1 фоизга кўпая бошлади. Аҳоли сони ва таркиби, унинг бажарадиган вазифалари билан боғлиқ ҳолда баҳоланади. Аҳоли авваламбор ўзидан кўпаядиган, ўзини такрор барпо қиладиган-биосоциал организмдир. Аҳоли шу билан бирга жамиятнинг асосий ишлаб чиқарувчи кучи ва истеъмолчисидир. Ана шу нуқтаи назардан аҳоли сони таркиби, ўсиш суръатлари, жойлашишига хос хусусиятларни таҳлил қилиш алоҳида аҳамият касб этади. Инсоният тарихининг катта даври давомида яъни неолит давридан бошлаб аҳоли сони ва таркиби анъанавий деб аталувчи тип таъсирида такрор барпо этилган. Унга жуда юқоридаги ҳар 1000 кишига нисбатан туғилганлар сони 40-45 ни ташкил этади туғилиш ҳамда юқори даражадаги ўсиш (30-35 %) 8 паст даражадаги табиий ўсишга хос эди. Ер шари аҳолисининг динамикаси тўғрисида маълумотлар қуйидаги жадвалда келтирилган: Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling