Вазиятга инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан баҳо беринг
Download 13.18 Kb.
|
казус
Казус 1. А давлатида Конституция этник келиб чиқиш бўйича камситишни тақиқлайди. Бироқ мамлакатда этник озчилик ҳаётнинг барча соҳаларида, жумладан, давлат бошқарувида иштирок этиш ва ижтимоий-иқтисодий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқида камситишни бошдан кечирмоқда. Ҳукумат озчиликнинг ҳукумат таркибида кам сонда эканлигини тан олади, бунинг сабабини этник озчиликнинг саводсизлиги билан боғлиқ дея изоҳлайди. Қонунга кўра, исмини имзолай оладиган ва маҳаллий рўйхатга ўз манзилини ёза оладиган катталаргина овоз бериш ҳуқуқига эга. Бироқ кўпгина этник озчилик вакиллари қандай ёзишни билмайди ва шу сабабли овоз бериш ва сайловларда қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар. Фикрингизча, мазкур ҳолатда инсон ҳуқуқлари бузилмоқдами? Халқаро инсон ҳуқуқларининг қайси нормалари бузилган деб ҳисоблайсиз? 2. А мамлакатда қўшни давлатдан келган кўплаб муҳожирлар мавжуд. Муҳожирларнинг аксарияти қўрғошин руда конларида ишлайди. Шахталардаги мавжуд меҳнат шароитлари ер ости ишларида ишлаётганлар ҳамда яқин атрофда яшовчи болаларнинг соғлиғига ўта салбий таъсир кўрсатиши тўғрисида ишончли тиббий далиллар мавжуд. Миллий иқтисодиёт қўрғошин рудаси экспортига жуда боғлиқ. Кутилмаганда қўрғошин рудаси нархининг тўсатдан тушиб кетиши минглаб меҳнат муҳожирлари сонининг қисқаришига олиб келди. Мамлакат ҳукумати барча ишсиз меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оила аъзоларига мамлакатни етти кун ичида тарк этишни буюрди, акс ҳолда уларнинг қувғин қилиниши ва хавфсизлик кучлари орқали сургун қилинишини маълум қилди. Ушбу буйруқдан саккиз кун ўтгач, хавфсизлик кучлари мигрантлар ва уларнинг оилаларига қарши чегарадан ўтишга мажбурловчи рейдларни бошладилар. Вазиятга инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан баҳо беринг. 3. 1966 йилги Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг 11-моддасига мувофиқ: "Ушбу Пактнинг иштирокчиси бўлган давлатлар ҳар кимнинг ўзи ва оиласи учун етарли яшаш даражаси, шу жумладан етарли озиқ-овқат, кийим-кечак ва уй-жой ва яшаш шароитларини доимий равишда яхшилаш ҳуқуқини оладилар. Иштирокчи давлатлар ушбу ҳуқуқнинг амалга оширилишини таъминлаш учун тегишли чораларни кўрадилар ва эркин розиликка асосланган халқаро ҳамкорликнинг муҳимлигини англайдилар »(1-қисм). Фуқаро олган маоши ўзи ва оила аъзолари учун етарли даражада турмуш даражасини таъминламайди деб ҳисобласа, унинг ҳукумати устидан шикоят билан халқаро мониторинг органларига мурожаат қила оладими? Download 13.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling