Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг


Download 38.5 Kb.
bet4/9
Sana03.11.2023
Hajmi38.5 Kb.
#1744260
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Документ Microsoft Word

14-казус
Низомов Улуғбек Нодиржон ўғли, 2020 йил ёз ойларидан бошлаб интернет тармоқлари орқали қимор ўйинлари ўйнаб, 100.000.000 сўмдан зиёд пул ютқазиб, қарзларини тўлаш учун танишлари Хасанбойзода Олимжондан 2021 йил 13 июнь куни 700 АҚШ доллари, Камолов Марипжондан 2021 йил 19 июнь куни 1000 АҚШ доллари ва бошқа шахслардан турли миқдорда пул маблағлари олиб ўз вақтида қайтариб бера олмаётгани боис, 2021 йил 22 июнь куни қўшниси Қаюмжонов Озодбекка қарзлари кўпайиб кетгани учун ўз вақтида уза олмаётганини айтиб, 5000 АҚШ доллари миқдорида қарз бериб туришни сўраган. О.Қаюмжонов эса 5.000 АҚШ доллари пули борлиги, лекин қурилиш ишлари олиб бораётгани сабабли 2000 АҚШ доллари бериб туриши муминлигини маълум қилган. У.Низомов О.Қаюмжоновдан 2000 АҚШ долларини олгач, унинг уйида яна пул борлиги, кундуз кунлари О.Қаюмжонов уйда бўлмаслиги ва уйда унинг турмуш ўртоғи Қосимова Моҳигул ёлғиз қолишини билиб, унинг уйига ғайриқонуний тарзда кириб пулларини қўлга киритишни, М.Қосимова кўриб қолган тақдирда эса унга ҳужум қилиб, ҳаёти учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, қасддан ўлдириш жиноий режасини тузган. Жиноий режага кўра, У.Низомов 2021 йил 23 июнь куни соат 10:00 ларда, О.Қаюмжоновнинг Ёзёвон тумани, Қорасоқол маҳалла фуқаролар йиғини, Ўзбекистон кўчаси, 27-уйда жойлашган хонадонига, уйда ҳеч ким йўқлиги ва унинг турмуш ўртоғи М.Қосимова ҳам кўчада эканини билиб, уларнинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, уйдаги пулларни яширин равишда қўлга киритмоқчи бўлган вақтда, М.Қосимова уни ортидан хонадонга кириб кўриб қолганида, У.Низомов жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ошхонадаги хўжалик пичоғини олиб, ундан қурол сифатида фойдаланиб, М.Қосимованинг ҳомиладор эканини билгани ҳолда, таъмагирлик ниятида қасддан ўлдириш мақсадида, унга хужум қилиб, пичоқ билан унинг кўкрак ва билак соҳаларига бир неча марта уриб, бўйин сохасини кесиб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказиб ҳодиса жойидан яширинган. Ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан М.Қосимова шу куни соат 11:30да касалхонада вафот этган.

Download 38.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling