Вертикал жойлашган цилиндрсимон трубали печни хисоблаш


Download 232.5 Kb.
bet1/3
Sana08.02.2023
Hajmi232.5 Kb.
#1176300
  1   2   3
Bog'liq
печ хисоблаш


Цилиндрсимон трубали печни хисоблаш

Печни ҳисоблаш учун қуйидаги бошланғич маълумотлар берилган бўлиши лозим:


Иситиладиган маҳсулот тури;
Иситиладиган маҳсулот сарфи;
Иситиладиган маҳсулот солиштирма зичлиги;
Иситиладиган маҳсулот молекуляр массаси;
Иситиладиган маҳсулот печга киришдаги температураси;
Унинг чиқишдаги температураси;
Махсулотнинг печ змеевикларидан чиқишдаги босими;
Печда жойлаштирилган буғ қиздирувчи қурилма қуввати;
Буғнинг печга киришдаги температураси;
Буғнинг печдан чиқишдаги температураси;
Ёқилғи газининг таркиби (ҳажм%).

Ҳисоблаш қуйидаги кетма кетликда бажарилади:


1.Ёқилғининг ёниш жараёни ҳисобланади.
2.Печнинг фойдали иш коэффициенти, унинг фойдали ва тўлиқ иссиқлик қуввати, ёқилғи сарфи ҳисобланади.
3.Радиант трубалар иситиш юзаси ва камеранинг асосий ўлчамлари аниқланади.
4.Хом-ашёнинг печ змеевикига киришдаги тезлиги текширилади.
5. Ўтхонада нурланиш йўли билан иссиқлик алмашиниш жараёни ҳисобланади.
6. Печ конвекцион иситиш юзаси, конвекцион трубалар сони ва камера ўлчамлари ҳисобланади.
Хисоблаш.
1. Ёниш жараёнини хисоблаш.
Ёқилғи газининг берилган таркиби бўйича унинг қуйи ёниш иссиқлиги аниқланади.
Массавий қуйи ёниш иссиқлиги:

1 кг ёқилғини ёқиш учун сарфланадиган ҳавонинг назарий микдори аниқланади:

Бу ерда: С, Н, , О – мос равишда, газ таркибидаги углерод, водород, олтингугурт ва кислород миқдори.
Ҳавонинг ошиқчалик коэффициенти қабул қилинади. . Бу ҳолда 1 кг ҳавони ёқиш учун кетадиган ҳақиқий ёқилғи миқдори қуйидагига тенг бўлади:

1 кг ёқилғи ёнганда ҳосил бўладиган ёниш маҳсулотлари миқдори аниқланади:

1 кг ёқилғи ёнганда ҳосил бўладиган ёниш маҳсулотлари умумий миқдори аниқланади.
1 кг ёқилғи нормал шароитда ёниши натижасида ҳосил бўладиган маҳсулотларининг ҳажмий миқдори:

1 кг ёқилғи ёниш маҳсулотлари умумий ҳажми аниқланади.
Ёниш маҳсулотлари зичлиги нормал шароитда:

Ёниш маҳсулотларининг молекуляр массаси:

2. Фойдали иш коэффициенти, печнинг фойдали иссиқлиги ва ёқилғи сарфи ҳисобланади.
Печнинг фойдали иш коэффициенти қуйидаги формула орқали топилади.

;
Бу ерда: q1 – печнинг атроф муҳитга йўқотадиган иссиқлиги;
q2- печнинг тутун-газлари билан чиқиб кетаётган иссиқлиги.
Печнинг атроф- мухитга йўқотадиган иссиқлигини 4% гача қабул қилиш мумкин.
Печдан чиқиб кетаётган тутун газлари температураси қабул қилиниб, q2 аниқланади.
Печнинг фойдали иссиқлиги Qфой=Qx+Qк,
бу ерда: Qx – хом-ашёга бериладиган иссиқлик миқдори.
Qк – сув буғини қиздириш учун сарфланадиган иссиқлик миқдори.
Хом-ашёга бериладиган иссиқлик миқдори қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

Бу ерда: - печнинг хом-ашё бўйича иш унумдорлиги;
е- хом-ашёнинг печдан чиқишдаги ҳайдалган массавий улуши;
- мос равишда печдан чиқишда буғ ва суюқ фазанинг энтальпиялари;
- хом-ашёнинг печга киришдаги энтальпияси.
х1 ва х2 – иситилаётган маҳсулот ва экстрактнинг суюқ фазадаги миқдори;
ва - хом-ашёнинг таркиби;
Сув буғини қиздириш учун сарфланадиган иссиқлик миқдори.

- қиздириладиган буғ миқдори;
- қизиган буғнинг иссиқлик сиғими;
– сув буғининг буғ иситкичдан чиқишдаги ҳарорати;
– буғнинг бошланғич ҳарорати;
-сувнинг буғ ҳосил бўлиш иссиқлиги;
-сув буғининг намлиги.
Ёқилғининг 1 соатдаги сарфи қуйидагича аниқланади.

3. Радиацион камерани хисоблаш.


Радиант трубаларининг иситиш юзаси:


;
Бу ерда: Qp – радиант трубалари орқали хом-ашёга бериладиган иссиқлик миқдори;
qp – радиант трубаларининг иссиқлик кучланиши (кВт/м2).
Хом-ашё радиант трубаларда исиб, қисман буғланади.
Печ ўтхонасининг иссиқлик балансидан, хом-ашёни иситиш учун сарфланадиган иссиқлик миқдори қуйидагича аниқланади:

Бу ерда: - ўтхона фойдали иш коэффициенти;
- тутун газларининг радиация камерасидан чиқишдаги энтальпияси.
Радиант қисмдан чиқиб кетаётган тутун газлари энтальпиясини топамиз:



Ўтхона фойдали иш коэффициенти қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

Лойиҳаланаётган печнинг трубалари диаметрини, ишчи узунлигини қабул қилиб, трубаларни маҳкамлаш учун кетадиган узунликларини ҳам ҳисобга олиб трубанинг тўлиқ узунлиги аниқланади.
Трубалар сони қуйидагига тенг бўлади:

Трубаларнинг жойлашиши қадамини қабул қилиб, труба ўқи бўйича печнинг диаметри қуйидагича аниқланади.

Труба ўқидан печ деворигача бўлган масофани деб олиб, печнинг ички диаметри аниқланади:

Печнинг пода юзаси:
Печнинг цилиндрсимон қисми юзаси:

Ички радиацион камеранинг умумий юзаси:

4. Хом-ашёнинг печь змеевикидан чиқаётгандаги тезлигини текшириш.
Хом-ашёнинг чизиқли тезлиги:
;
Бунда Vсек- хом-ашёнинг ҳажмий сарфи, м3/с.
- трубанинг ички диаметри,м.
Хом-ашёнинг ҳажмий сарфи қуйидагича аниқланади:
.
Бунда: G1=иситилаётган хом-ашё сарфи;



Download 232.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling