Vi-боб гаражлар, тўхташ жойлари. Гаражлар


Download 27.2 Kb.
bet2/2
Sana09.05.2023
Hajmi27.2 Kb.
#1449455
1   2
Bog'liq
автотурар

АВТОМОБИЛ ТЎХТАШ ЖОЙЛАРИ.
Шаҳарда автомобилларни доимий сақлаш учун гараж-тўхташ жойларидан ташқари, умумий фойдаланиладиган қисқа муддатли тўхташ жойлари ҳам бўлиши керак.
Қисқа муддатли тўхташ жойларига бўлган асосий талаблар:
-тўхташ жойига кириш ва автомобилни қўйиш ва қўйилган жойдан тез, тўсиқларсиз йўлга олиб чиқиш лозимлиги ундан ташқари бу тўхташ жойлари турли габаритдаги машиналарни қўйиш талабларини қондириши, автомобилларни қия бурчакда қўйиш имконини таъминлаши зарур.
Умумий фойдаланиладиган автомобил тўхташ жойлари қурилишнинг қуйидаги ҳолатлари бўлиши мумкин:
Текис кўринишда, ер сатҳида майдонча кўринишда;
Ер ости турли вазифадаги жамоат бинолари ертўлаларида;

  1. Шаҳар кўприклари ва бошқа йўл транспорт иншоотлари олдида ичқурма сифатида;

  2. Бир неча ярусларда ер усти ва ярим ер усти махсус ажратилган участкаларда;

  3. Ер остида-шаҳар майдонлари, бульвар ва кўчалар остида.

Очиқ текисликдаги тўхташ жойлари содда ечим ҳисобланади, аммо шу билан бирга ер ҳудудидан фойдаланиш нуқтаи назаридан тежамли эмас.
Жамоат биноларининг (маъмурий, маданий, савдо ва шу каби бошқа марказлар) ўзини умуман оқлайди. Аммо бу тўхташ жойлари турлича конструктив схемага эга бўлгани учун алоҳда ҳажмий режавий ечимни талаб қилади.
Шаҳар кўприклари ва бошқа транспорт иншоотлари олдида автомобил тўхташ жойлари ташкиллаштириш асосий транспорт оқимига таъсир этмаган тақдирда йўл қўйилади.
Ер ости авто тўхташ жойлари бевосита кўчанинг юриш қисмининг остида жойлашган ҳолда , эксплуатация нуқтаи назардан жуда ҳам фойдали.
Аммо бевосита кўча тагида авто тўхташ жойларининг жойланиши юқори ораёпмаларнинг юк кўтарувчи конструкцияларига қўшимча катта сарфларни келтириб чиқаради ва бир неча ер ости яруслари бўлганидагина ўзини оқлаш мумкиндир.
Download 27.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling