Вилоят иқлими наманган вилояти


Download 28.33 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi28.33 Kb.
#1497412
Bog'liq
11 НАМАНГАН ВИЛОЯТИ


ВИЛОЯТ ИҚЛИМИ
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ - ЎзР таркибидаги вилоят. 1941 й. 11 мартда ташкил этилган (1960 й. 25 янв.да Андижон ва Фарғона вилоятлари таркибига қўшиб юборилган. 1967 й. 18 дек.да кайта ташкил этилди). Н.в. республиканинг шарқида, Фарғона водийсининг шим.-ғарбий қисмида, Тяньшан тоғ тизмаси тармоклари — Қурама ва Чатқол тоғларининг ён бағрида жойлашган. Шим. ва шим.-шаркдан Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти, жан.-шарқцан Андижон, жан.дан
Фарғона, шим. ва шим.-ғарбдан Тошкент вилояти ва Тожикистоннинг Суғд вилояти б-н чегарадош. Майд. 7,44 минг км2. Аҳолиси 1982,7 минг киши (2002). Н.в.да 11 қишлоқ тумани (Косонсой, Мингбулоқ, Наманган, Норин, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон, Чортоқ, Чует, Янгиқўрғон), 8 шаҳар (Наманган, Косонсой, Поп, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Чортоқ, Чует, Ҳаққулобод), 11 шаҳарча (Жомашўй, Тошбулоқ, Навбаҳор, Олтинкон, Уйғурсой, Чоркесар, Халқобод, Уйчи, Ўнҳаят, Янгиқўрғон, Оқтош), 99
қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази — Наманган ш.
Табиати. Вилоят қудудининг асосий қисми Сирдарёнинг ўнг соҳилида, кенг Фарғона водийсида жойлашган. Ер юзаси, асосан, текислик бўлиб, шим.да қатор тепаликлар ва Чатқол ҳамда Қурама тоғлари б-н ўралган. Баландлиги 350—800 м. Тоғ ва адирлар, тор водийлар, воҳалар тўртламчи геологик даврнинг катта-кичик дарёлари ва ирмоқларнинг фаолиятидан ҳосил бўлган. Вилоят ҳудуди геологик фаол зонада жойлашган ва 8 баллгача-зилзилалар бўлиб туради. Кенг майдонни эгаллаб ётган ва деҳқончилик объекти бўлган Қорақалпоқ чўли неоген даврида пайдо бўлган. Фойдали қазилмалардан Чодак олтин кони, тоғ кварци, сур-ма, мис, нефть, гипс, оҳактош ва б. қурилиш материаллари,
шифобахш минерал сувлар (Чортоқда) топилган. Чуст-Поп ер ости сувининг иссиқлиги 50° (1300 м дан чиқади). Сув таркибида йод ва бром бор. Чодаксойдан (450 м чуқурликдан) 23° иссикликдаги во-дород-сульфидли сув чиқади. Чортоқ, Шаҳанд, Косонсой, Учқўрғон сувлариўзининг минералланиш даражаси ва характери бўйича машҳур Мацеста, Чакрак, Тал сувларидан қолишмайди.
Иклими кескин континентал. Ёзи узок, иссиқ, қиши қисқа, нисбатан совуқ. Йиллик ўртача т-ра 13°. Янв.да т-ра —25° гача пасаяди, июнда 35—45° га етади. Вегетация даври 229 кун. Вилоятнинг турли қисмларида ёғин миқдори турлича. Наманганда ўртача йиллик ёғин миқ-дори 230 мм, ғарбида 90—190 мм, шар-кий туманларида 300—400 мм, тоғ этакларида 600 мм. Ёғиннинг энг кўп кисми баҳор ва кузда ёғади. Дарёлари ёғиндан, тоғлардаги қор ва музликлардан сув олади. Н.в.да 16 даре ва сой, кўплаб мавсумий сойлар мавжуд. Энг катта да-рёси — Сирдарё. У Норин ва Қорадарёнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Норин ва Сирдарёга Чатқол тоғларидан оқиб тушадиган Поччаотасой, Чортоксой, Чустсой, Олмоссой, Чодаксой, Ғовасой, Косонсой, Намангансой каби серсув тоғ дарёлари куйилади. Косонсой, Чортоқ, Эскиер сув омборлари, Охунбобоев, Шим. Фарғона, Катта Наманган каналлари қурилган. Баҳор ва ёз бошларида содир бўладиган сел ҳоди-саларидан сақланиш учун сел омборлари барпо қилинган.
Тупроклари про-лювиал, ўтлоқ, ўтлоқи-ботқоқ, оч тусли бўз, айрим жойларда шўрхок, оч тусли қўнғир, жигарранг. Адирлар қумтош, мергель, лёсс ва чағиртошлар б-н қопланган. Баҳорда эфемер ўсимликлар ўсади, чорва моллари боқилади. Текислик қисмларида бўз, кўнғир тупроқлар, қадимдан деҳқончилик қилиб келингнидан табиий ҳолати ўзгарган ва унумдорлиги оширилган. Косонсойда типик ва қорамтир бўз тупроқ, Наманган, Учқўрғон, Чуст туманларида оч бўз тупроқ тарқалган.
Транспорти. Т.й.ларнинг уз. 138 км. Автомобиль йўллари уз. 1,7 минг км (шу жумладан, қаттиққопламалиси 1,6 минг км). Троллейбус линияси уз. 80 км. Наманган б-н Тўрақўрғон ш.лари оралиғида ҳам троллейбус қатнови йўлга қўйилган. Андижон—Кўқон, Наманган—Учқўрғон ўртасида поездлар қатнайди. Наманган—Тошкент, Наманган— Марғилон—Фарғона, Наманган— Андижон, Наманган—Қўқон—Самарқанд йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилган. Фарғона водийсини республика пойтахти б-н боғловчи Тошкент — Ўш автомобиль йўлининг Камчиқ довонида уз. 358 ва 891 м дан иборат бўлган иккита тоннель қурилиб фойдаланишга топширилди. Н.в. ҳаво транспортининг ривожланиши 1941 й.да аэродром қуриш б-н бошланди. 1984 й.да замонавий ҳаво лайнерларига хизмат қилувчи учиш ва қўниш майдони ишга туширилди. Ўрта Осиё давлатларидаги шаҳарлар, шунингдек, РФнинг Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Уфа, Симферополь, Новосибирск, Магадан, Норильск, Якутск, Красноярск, Мирний каби шаҳарлари ва Украина пойтахти Киев ш. б-н мунтазам алоқа йўлга қўйилди.
Download 28.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling