Виртуал касса тизимига сервис хизмати кўрсатиш тўғрисида 1440-ser-сонли шартнома


IV. ШАРТНОМА НАРХИ, ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ ВА


Download 360.32 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana20.12.2022
Hajmi360.32 Kb.
#1035986
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Снимок экрана 2022—09—30 в 16.54.50

IV. ШАРТНОМА НАРХИ, ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ ВА
ХИЗМАТЛАРНИ ТОПШИРИШ-ҚАБУЛ ҚИЛИШ.
4.1. Ушбу шартнома бўйича ҳисоб китоблар қуйидаги тартибда амалга оширилади:
4.1.1. Ҳар бир виртуал кассага хизмат кўрсатиш 1 ой учун 70 000,0 сўм миқдорида. олдиндан Виртуал касса
техник хизматининг тўлови, ушбу шартномада белгиланган муддатларда, Буюртмачи томонидан, Буюртмачи
ишлаши ёки ишламаслигидан қатъий назар, амалга оширилади;
4.1.2. Хизматлар ҳақи, муддати ва кассалар сони шартноманинг 1-иловасига асосан белгиланади.
4.1.3. Мазкур шартноманинг умумий суммаси 1-иловадан келиб чиқади.
4.2. Буюртмачи шартнома имзоланган кундан бошлаб 1 (бир) иш куни ичида тўловларни хизматлар
кўрсатиладиган ой учун ўтган ойнинг 25 санасига қадар 100 % олдиндан тўлаб борилади.
4.3. Буюртмачи томонидан бажарилган Хизматларга ҳақ тўланиши пул маблағларини Ижрочининг ушбу
шартномада кўрсатилган ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
V. 
ХИЗМАТЛАРНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ ВА МУДАТЛАРИ
5.1. Кўрсатиладиган хизматлар қуйидагича амалга оширилади:
5.1.1. Буюртмачи виртуал кассани давлат солиқ хизмати органларидан рўйхатдан ўтказиш учун ТХКМ ёки
унинг ҳудудий филиалларига электрон ёки ёзма равишда ариза билан мурожаат қилади;
5.1.2. Ижрочи махсус дастурий маҳсулот ўрнатилган фискал модулни мазкур шартнома 2-иловасидаги
топшириш қабул қилиш далолатномаси орқали Буюртмачига фойдаланиш учун беради;
5.1.3. ТХКМ бир иш куни ичида фискал модуль ўрнатилган ва ишчи ҳолатга келтирилган виртуал кассани
Буюртмачига тақдим этади;
5.1.4. Буюртмачи Виртуал кассадан фойдаланиш жараёнида носозлик юзага келган ҳолларда, бу ҳақда
ТХКМнинг “Сall-маркази”га қўнғироқ қилиш орқали ёки бевосита ташриф буюрган ҳолда хабардор қилади;
5.1.5. Фискал модуль йўқотилган ҳолларда бир иш кунидан кечикмай ТХКМга хабар беради;
5.1.6. Буюртмачи фаолиятини тўхтатганда, фискал модуль яроқсиз ҳолатга келганда, амал қилиш муддати
тугаганда, хотираси маълумотлар билан тўлган ҳолатларда ТХКМга ариза бидан мурожаат қилади;
5.1.7. ТХКМ маълумот тушган вақтдан бошлаб бир соат ичида турғун савдо (хизмат кўрсатиш) шаҳобчаси
жойлашган манзил бўйича давлат солиқ хизмати органини хабардор қилади;
5.1.8. ТХКМ томонидан виртуал касса носозлиги даврида, амал қилиш муддати тугаганда ва хотираси
маълумотлар билан тўлган ҳолатларда Буюртмачининг савдо ёки хизмат кўрсатиш шаҳобчасига бир кун ичида
захирадаги фискал модуль ўрнатиб берилади;
5.1.9. Буюртмачи виртуал касса рўйхатга қўйилган турғун шаҳобча манзили ўзгарган ҳолларда 3 (уч) иш
кунида виртуал кассани рўйхатдан ўтказиш маълумотларига тегишли ўзгартиришларни киритиш учун ТХКМга
бевосита ташриф буюрган ҳолда ёки электрон тарзда янги манзил бўйича турғун шаҳобча мавжудлигини
тасдиқлайдиган ҳужжатлар нусхалари билан бирга ариза тақдим қилади;
5.1.10. Фискал модул белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органлари томонидан вақтинча олиб
қўйилганда, эксперт хулосаси олингунга ва масала мазмунан кўриб чиқилгунга қадар ТХКМ томонидан рўйхатдан
ўтказилган бошқа захирадаги фискал модуль билан таъминланади;
5.1.11. ТХКМ Буюртмачининг фаолияти тугатилганда, ТХКМдан фойдаланишдан воз кечганда белгиланган
тартибда бир иш куни давомида виртуал кассани давлат солиқ хизмати органидан рўйхатдан чиқаради.

Download 360.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling