Visit galaxy


Шартнома нархи ва тўлов тартиби


Download 10.01 Kb.
bet3/6
Sana30.12.2022
Hajmi10.01 Kb.
#1072477
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Япон шартнома (2)

3. Шартнома нархи ва тўлов тартиби
3.1. Мазкур шартноманинг умумий қиймати 500.00 (беш юз) АҚШ долларини ташкил этади.
3.2. Буюртмачи машғулот учун тўловни мазкур шартноманинг 2.3.1 - бандига мувофиқ тўлиқ миқдорда тўлаши шарт.
4.Томонлар жавобгарлиги
4.1. Мазкур шартноманинг 3.2 - бандида белгиланган тўлов муддатини бузганда, "Буюртмачи" Ижрочига кечиктирилган хар бир кун учун шартнома қийматининг 0.2 % миқдорида, кечиктирилган тўлов сифатида шартнома қийматининг 50 % дан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
4.2. Томонларнинг мазкур шартномада кўзда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1998 йилдаги "Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги қонуни ва Ўзбекистон Республикисининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
5. Фавқулотда фазиятлар
5.1 Томонлар мазкур шартнома бўйича мажбуриятларини қисман ёки тўлиқ бажармаганлиги учун, агар мажбуриятини бажармаслик фавқулотда вазиятлар натижасида (ёнғин, сел, зилзила ва бошқа табиий офатлар) шартнома тузилганидан сўнг содир бўлган бўлса хамда мажбуриятларини қисман ёки тўлиқ бажармаган томон оқилона усуллар билан олдиндан билиши мумкин бўлмаган кутилмаган, ғайритабиий вазият вужудга келганида жавобгарликдан озод этилади.
5.2. Шартнома бўйича мажбуриятларини юқорида кўрсатилган вазиятлар сабабли бажара олмаслик холати вужудга келган томон зудлик билан, ушбу холат вужудга келганидан ва тугаганидан 3 кундан кечиктирмай иккинчи томонни ёзма равишда ушбу холатнинг бошланиши ва тугаши таҳмин қилинаётган муддат тўғрисида хабардор қилиши лозим. Огохлантирмаслик ёки ўз вақтида хабар бермаслик томонни юқорида кўрсатилган холатлардан биринчи мажбуриятларни бажармаслик учун жавобгарликдан озод қилиш учун асос қилиб кўрсатиш хуқуқидан махрум этади.
6.Низаларни хал қилиш тартиби
6.1.Мазкур шартномани бажаришда юзага келиши мумкин бўлган низолар имкон қадар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан хал этилади.
6.2. Агар низоларни музокаралар йўли билан хал қилиш имкони бўлмаса, томонлар қонунчиликда белгиланган тартибда низоларни судгача хал қилиш чоралари кўрилгандан сўнг, уларни кўриб чиқиш учун Наманган шахар Иқтисодий судига топширади.

Download 10.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling