Вобкент туман 15-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотининг 2023-2025 -йилларга мўлжалланган


Шартнома 2023 йил 1 апрелдан кучга киради ва 2025 йилгача амал қилади


Download 0.83 Mb.
bet2/31
Sana17.06.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1536234
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
1 мактаб ЖШ тайёр иловалари билан (2)

Шартнома 2023 йил 1 апрелдан кучга киради ва 2025 йилгача амал қилади. Белгиланган муддат тугагач, Шартнома тарафлар янги Шартнома тузгунча ёки амалдаги Шартномани ўзгартиргунча, тўлдиргунча амалда бўлади.

  • Мазкур Шартнома Иш берувчига ва Мактабнинг меҳнат шартномаси асосида ишлаётган барча ходимларига, шу жумладан жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул қилинган ҳамда ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга ҳам татбиқ этилади.

  • Мазкур Шартномада назарда тутилган ҳолларда унинг айрим қоидалари қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади:

    ходимнинг оила аъзоларига;
    ушбу ташкилотда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, айни пайтда нафақада бўлган шахсларга;
    мазкур мактабда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли зарар етказилиши оқибатида жабрланган собиқ ходимларга;
    меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигига бошқача тарзда шикаст етиши сабабли вафот этган ходим карамоғида бўлган ва зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга;
    фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишларни бажараётган шахсларга;
    касаба уюшмаси аъзоларига (касаба уюшмаси бюджети ҳисобидан бериладиган қўшимча имтиёзлар қисмида).
    6. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тарафларнинг ўзаро келишувига асосан Меҳнат кодексида уни тузиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

    1. Иш берувчи барча ходимларни, шу жумладан ишга янги қабул қилинган ходимларни, жамоа шартномаси, шунингдек Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилинган Мактабнинг бошқа локал ҳужжатлари билан таништириш, жамоа шартномасининг мазмунига ва бажарилиши шартларига оид маълумотлар ошкоралигини (мажлислар, масъул ходимлар ҳисоботлари, ахборот стендлари ва ҳоказо орқали) таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

    2. Мактабга янги ишга қабул қилинган ходимларни дастлаб касаба уюшмаси қўмитасида танишув суҳбатидан ўтиши йўлга қўйилади.

    3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 540-моддасига мувофиқ, касаба уюшма ташкилотлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширадилар.

    4. Иш берувчи ходимларни қайси касаба уюшмасига аъзо бўлишига ёки қайси туман касаба уюшмаси бўлинмаси ҳизматига ўтишини белгиламайди. Мазкур ҳолат Касаба уюшмаси картасига мувофиқ меҳнат жамоасида муҳокама қилиниб, Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги барча ташкилотлар таълим ва фан ходимлари касаба уюшма туман (шаҳар) бўлинмаси ҳизматига олинади (КУ устави, 28 банд).

    5. Ушбу жамоа шартномаси янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси асосида ишлаб чиқилган.




    Download 0.83 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling