Вобкент туман 15-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотининг 2023-2025 -йилларга мўлжалланган


В. Меҳнат шартномаси томонлар ўртасидаги ихтилофларни ҳал этиш


Download 0.83 Mb.
bet31/31
Sana17.06.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1536234
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
1 мактаб ЖШ тайёр иловалари билан (2)

В. Меҳнат шартномаси томонлар ўртасидаги ихтилофларни ҳал этиш.

  1. Ҳар бир ходим қонунчиликларда, мазкур Қоидаларда, муассасанинг бошка ҳужжатларда ва меҳнат шартномасида кўзда тутилган меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, судда ҳимоя қилиш, шунингдек, касаба уюшмалари ва бошқа ваколатлари органларида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эгадир.

  1. Ўзининг ҳуқуқларини бузилган деб ҳисобловчи ходим мустақил равишда ёки касаба уюшмаси кўмитаси орқали иш берувчига оғзаки ёки ёзма шаклда мурожаат қилишга ҳақлидир. Ходимнинг мурожаати мазкур Қоидаларининг 2.5-бандида кўзда тутилган тартибда рўйхатга олиниши керак.

5.3. Ёзма жавоб ходимга унинг мурожаати моҳиятига кўра бевосита кўриб чиқилганидан кейин юборилади.
Меҳнат шароитларини ўзгартириш тўғрисидаги мурожаати жавоб ходимга бундай ўзгаришга бўлган хуқуқ қонунда кўзда тутилгандай уч кундан кечиктирмай жўнатилиши керак.
Ходим билан иш берувчи ўртасида кўрсатилган холдаги ихтилоф пайтида ёки иш берувчининг жавобидан қониқмаганда ходим ўзининг танлашига кўра меҳнат интизомини ҳал этиш учун меҳнат низолари бўйича комиссияга(бундан кейин-МНК) ёки бевосита судга, шунингдек, ваколатига муассаса ходимларини ҳимоя қилиш кирадиган касаба уюшма комиссиясига мурожаат қилишга хақлидир.

  1. Ходим томонидан берилган ариза МНК да рўйхатга олинади ва ариза берган ходим иштирокида у берилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади. Ходимнинг аризасини кўриб чиқишда иштирок этмаслигига фақат унинг ёзма аризасига кўра йўл кўйилади. Комиссиянинг мажлисига ходим узрли сабабларсиз келмаган такдирда мазкур аризани кўриб чиқмаслик тўғрисида қарор қабул килиниши мумкин, бу эса ходимнинг қайтадан ариза топшириш ҳукуқидан маҳрум қилмайди.

  1. Меҳнат низолари комиссияси қарори устидан манфаатдор ходим ёки иш берувчи МНК нинг кўчирма нусхасини олгандан кейин 10 кун ичида судга мурожаат қилиши мумкин.

5.6. Ходим судга ёки меҳнат низолари бўйича комиссияга қуйидаги муддатларда мурожаат қилишга ҳақлидир:
- ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича ходимга у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан бошлаб кўпи билан бир ой ичида;

  • бошқа низолар бўйича-ходим ўз ҳуқуқининг бузилгани тўғрисида билган ёки билиш керак бўлган кундан бошлаб 3 ойдан кечиктирмай;

  • ходимнинг соғлигига етказилган зарарни тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича судга мурожаат қилиш муддати белгиланмайди.

- мазкур бандда кўрсатилган муддатларни узрли сабаблар билан ўтказиб юборилган тақдирда улар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан тикланиши мумкин.
Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling