Volume 1, issue 4, 2023 13 january, 2023 газета – публицистик матннинг социолингвистик


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana25.10.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1722521
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
gazeta-publitsistik-matnning-sotsiolingvistik-aspekti



VOLUME 1, ISSUE 4, 2023 
 
13 
JANUARY, 2023
ГАЗЕТА – ПУБЛИЦИСТИК МАТННИНГ СОЦИОЛИНГВИСТИК
АСПЕКТИ
 
Гаппаров Алибек Қаршибоевич,
СамДВМЧБУ хорижий тиллар кафедраси катта ўқитувчиси 
Annotation: A newspaper is a sociolinguistic aspect of journalistic text. In recent years, 
in our country, the study of the newspaper-journalism style and the improvement of the 
processes of the integration of science and education with practice, and the coverage of social 
and political events through the text of the printed media with the help of various linguistic 
means, are being carried out, relying on advanced foreign experiences. In this article, by 
determining the functional-methodical status of the newspaper language, the features of the 
socio-political lexicon are analyzed in the sociolinguistic aspect. 
Key words: newspaper, journalistic style, sociolinguistics, socio-political lexicon
society, language policy 
https://doi.org/10.5281/zenodo.7469989 
 
Мамлакатимизда сўнгги йилларда газета-публицистик услубини ўрганиш ҳамда 
фан ва таълимни амалиёт билан узвий интеграцияси жараёнларини такомиллаштириш
ижтимоий-сиёсий воқеа-ҳодисаларни босма медиа матни орқали турли лисоний 
воситалар ёрдамида ёритишда илғор хорижий тажрибаларга таянган ҳолда олиб 
борилмоқда. Ушбу мақолада, газета тилининг функциoнал-услубий мақoмини аниқлаш 
орқали, ижтимоий-сиёсий лексика хусусиятлари сoциалингвистик аспектда таҳлилга 
тортилган. 
Замонавий жамиятнинг пайдо бўлиши билан инсоннинг ижтимоий ва сиёсий 
муносабатлардаги ўрни юксалиб борди. Бу жамиятда ўзаро муносабатларнинг бир-
бирига таъсир этиш даражаси, ижтимоий бошқарувнинг такомиллашган тизимини 
яратилиши, ижтимоий институтларнинг кўпайиши ва ривожланиши ва ҳ.к. омиллар 
натижасида юз беради. Жамият ҳаётини акс эттириш, уни билиш ҳамда тадқиқ этиш ва 
унга қайтадан таъсир кўрсатиш воситаси бўлган медиа олами ўзига хос хусусиятларга 
эга бўлган ижтимоий ҳодиса бўлиб, ўз фаолиятида маълум ички-объектив қонуниятлар 
асосида иш кўради. Бу қонуниятлар газета тараққиётида муҳим аҳамият касб этади. 
Маълумки, тил инсон фаолиятини амалга ошириш қуроли сифатида қаралади 
ҳамда ўрганилади. Муайян бир ахборотни узатиш воситаси бўлгани ҳолда тил мулоқот 
чоғидаги коммуникантларга таъсир ўтказади. Бунда тил инсон фаолиятида унинг хатти-
ҳаракатларини муайян даражада тартибга солувчи белгили воситалар системаси 
сифатида қаралади. Тилнинг муқаррар яшаши, яъни барқарорлиги шу тилдан 
фойдаланувчи халқнинг таффакурига ва миллий ўзлигига боғлик экани ҳеч ким учун сир 
эмас. Жамият ҳаётидаги турли эврилишлар, дунё халқларининг моддий, мафкуравий ва 
маданий алоқалари тилнинг ўзгаришига ёки унинг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўладиган 
омиллардан биридир. 



Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling