Вопрось 2- промежуточного контроля по предмету “ Технологии программирования “, 2009 -2010 учебньй год, 1- семестр
Download 72.33 Kb.
|
1 2
Bog'liq1.Мукофот варақаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотларига тақдим этиш ВАРАҚАСИ 1 . Фамилияси, исми, отасининг исми: Бердиев Абдималик Ҳакимович
- Қ арши муҳандислик-иқтисодиётинститути Иқтисодиёт факультети декани
- 01.05.1975, Қашқадарё вилояти, Касби тумани 6. Жинси: эркак
- Қашқадарё вилояти, Қарши тумани
- А.Бердиевнинг илмий тадқиқот изланишлари
- Илмий-педагогик фаолияти давомида А.Ҳ . Бердиев до и мий равишда ўз мутахассис л иги
- “Ўзбекистон конституциясининг 30 йиллиги”
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотларига тақдим этиш ВАРАҚАСИ 1 . Фамилияси, исми, отасининг исми: Бердиев Абдималик Ҳакимович ___________________________________________________________________________________ 2. Иш жойи ва лавозими (штатлар жадвалида кўрсатилган лавозими бўйича): Қ арши муҳандислик-иқтисодиётинститути Иқтисодиёт факультети декани ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ 3. Маълумоти: олий 4. Маълумоти бўйича мутахассислиги: Агросаноат комплекси тармоқлари ва уни бошқариш,__ иқтисодчи-ташкилотчи _______________________________________________ (диплом бўйича, тўлиқ ёзилади) 5 . Туғилган йили ва жойи: 01.05.1975, Қашқадарё вилояти, Касби тумани 6. Жинси: эркак 7. Миллати: ўзбек ___________________________________________________________________________________ 8. Партиявийлиги: йўқ 9. Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа): йўқ ___________________________________________________________________________________ 1 0.Уй манзили ва телефон рақами: Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Кат МФЙ, Усмон Носир кўчаси 17 -уй, тел: +(99-899) 204-05-75 11. Қисқача тавсифнома: Мукофотланмаган. Меҳнат стажи 25 йил. Мазкур вазифада 2021 йилдан ишламоқда.______________________ Иқтисод фанлари номзоди, доцент. . А.Бердиев юртимизнинг иқтидорли, таниқли ва обрўли олимларидан биридир. Иқтидорли олим аграр соҳада хўжалик юритувчи субъектлар самарадорлигини ошириш ва соҳанинг лакамативи бўлган агрокластерлар фаолиятини стратегик барқарор ривожлантириш бўйича илмий-амалий тадбирлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш йўналишида самарали илмий фаолият олиб бориб, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга, мамлакатимизда илм-фан ривожини таъминлашга катта ҳисса қўшиб келмоқда. . А.Бердиевнинг илмий тадқиқот изланишлари натижалари бўйича 2 та монография, 1 та дарслик ва 1 та ўқув қўлланма, республика ва нуфузли хорижий журналларда 85 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. У илмий ишларининг натижалари бўйича 6 та электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар, 32 та ўқув-услубий ишлари, шундан 10 та услубий қўлланма, 12 та услубий кўрсатма, 6 та ўқув-услубий мажмуа, 4 та амалиёт дастури муаллифидир. Унинг 4 та илмий тавсиялари амалиётга жорий қилинган. А.Бердиев 2002 йилдан эътиборан “Фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўллари” мавзусида номзодлик диссертацияси устида иш олиб бориб, 2010 йилда муваффақиятли ҳимоя қилиб, иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини ва 2021 йилда доцент илмий унвонини олган. Ҳозирги кунда “Агрокластерлар фаолиятини стратегик барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзуси илмий-тадқиқот ишалрини олиб бормоқда. . Унинг кўплаб шогирдлари республика иқтисодиёт соҳа корхоналарида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритишмоқда. . А.Бердиев мустақиллик йилларида иқтисодиётимизнинг асосий соҳаларидан бири аграр соҳасини ривожлантириш ва тараққий эттириш бўйича самарали илмий фаолият олиб бориб, ёшларнинг интелектуал салоҳиятини юксалтиришга, мамалакатимиз илм-фан ривожини таъминлашга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Унинг илмий раҳбарлигида 30 дан ортиқ битирув малакавий ишлари ҳамда 11 нафар магистрлик диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинган. . Илмий-педагогик фаолияти давомида А.Ҳ.Бердиев доимий равишда ўз мутахассислиги бўйича малака ошириб келмоқда. Жумладан, 2015 йил 26-январдан 30 февраль кунларида Европа иттифоқининг MATChES “Ўзбекистон олий таълим тизимини ривожлантириш йўлида”лойиҳаси доирасида Испаниянинг Лас Палмас университетида ҳамда Польшанинг Кельце шаҳридаги Ян Кахановский университетларида тажриба алмашиб ўқув семинар курсларида иштирок этган. . А.Бердиев 2016 йилида Ёш авлодни тарбиялашдаги самарали педагогик фаолияти ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун, 2019 йилда институтда самарали педагогик фаолиятини олиб бориб, илмий, ўқув-услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларда юқори натижаларга эришганлиги учун институт раҳбарияти томонидан “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирланган. Бундан ташқари 2019 йил Олий таълим муассасасида таълим сифатини оширишдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбарияти томонидан “Ташаккурнома” билан тақдирланган. А.Бердиев 2022 йилида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги фармонига биноан таъсис этилган_“Ўзбекистон конституциясининг 30 йиллиги”_эсдалик нишони билан тақдирланган. . А .Бердиев факультет декани сифатида институтда илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш, юқори малакали илмий педагогик кадрлар тайёрлаш, ўқитувчилар ва талабалар илмий тадқиқот ишлари билан ўқув жараёнини интеграциялашувини янада кучайтириш, фан, таълим, ишлаб чиқариш интеграциясини амалга ошириш бўйича ҳам ижобий ишларни амалга оширмоқда. Факультетда фаолияти даврида 2021 йилда 2 нафар талаба номдор стипендия ғолиби, жумладан, 1 нафар Навоий номли давлат стипендияси, 1 нафари Ислом Каримов номли давлат стипендияси ғолиби, 2022 йилда 3 нафар талаба номдор стипендия ғолиби, шундан 2 нафари Навоий номли давлат стипендияси, 1 нафари Ислом Каримов номли давлат стипендияси ғолиби бўлди. Download 72.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling