Вопросы по оске рус
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
ответы нейростоматологии
Даволаш. МОС ни давоси комплекс бўлади ва оғиз бўшлиғи санациясини,
протез коррекциясини, тишларни танлаб текислашни, ортопедик ва ортодонтик давони , физиотерапия ва миогимнастикани ўз ичига олади. Психотерапия парафункцияларни инкор қилишга, ҳавотирни, безовталикни йўқотишга, беморни олдиндаги манипуляцияларга (тишларни текислаш, даволаш-диагностик аппаратларни тайёрлаш ва б.)тайёрлашга қаратилади. Чайнов мушаклари ва бўғимда қон айланишини яхшилаш учун беморларга қулоқ олди – чайнаш соҳаси силаш, уқалаш, эзиш кунига 3—5 дақиқага буюрилади (курс 10—20 муолажа). Бўғим массажи оғиз ярим очиқ ҳолатда қилинади, бунда бўғим бошчалари чуқурчалардан чиқади. Оғиз очилиши чегараланишида оғриқ қолдирувчи ва сўрилтирувчи восита сифатида, пастки жағ ҳаракати қийинлашганда тиббий ўт суюқлиги компресслари ҳар куни кечга бир ой мобайнида буюрилади. Миогимнастика чайнов мушаклари функциси ва ЧПЖБ симметрилиги тикланишига олиб келади, бу касалликни бошланғич босқичларида функционал бузилишларда энг самарали ҳисобланади. Миогимнастика мақсади – ҳаракатни чекловчи чайнов мушаклари функциясини кучайтириш йўли билан оғиз очилганда пастки жағ олдинга ён томонга оғиш ҳаракатларни бартараф қилишдир.Чайнов мушаклари координациялашган функциясини тиклаш учун пастки жағ олдинга ва ёнга ҳаракатлантирмасдан оғиз очишда симметрик машқлар қилинади. Бу машқлар комплекси кунига 2 махал 3-5 дақиқа мобайнида, оғиз очиш қирсиллашсиз ва ён томонга оғишсиз бўлгунича қилинади. Миогимнастика ўтказилаётган вақтда бемор ҳаддан ташқари оғзини очмаслиги, қаттиқ овқат махсулотлари истеъмол қилмаслиги зарур. Медикаментоз даво окклюзион коррекция ва физиотерапия методлари самарасиз бўлганда ўтказилади. Оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва ревматик касалликларга қарши нонаркотик анальгетиклар (индометацин, бутадиои, реопирин, амидопирин, бруфен) қўлланади. Невроз бўлган ҳолларда мушакларни бўшаштириш, қўрқув ва ҳавотирни ўқотиш учун транквилизаторлар — элениум, седуксен, мепробамат, фенозепам ( 1 таблеткадан уйқудан 1 соат олдин 2—3 ҳафта) буюрилади. Оғир ўткир артралгиялар, тризмда, оғиз бўшлиғида зарур муолажалар ўтказишнинг иложи бўлмаганда, П.М.Егоров бўйича уч шохли нерв ҳаракат тармоғи блокадаси чакка ости соҳасида қилинади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling