Вопросы по оске рус
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
ответы нейростоматологии
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этиология ва патогенези
- Даволаш принципи
- Қиёсий даво
5. Фрея синдроми ҚУЛОҚ-ЧАККА НЕРВИ СИНДРОМИ. ФРЕЙ СИНДРОМИ. Аурикуло - темпорал синдром. қулоқ-чакка олди гипергидрози . Синдром ҳақида биринчи таърифлар 1757 йилда француз жарроҳи M.Duphenix ишларида кузатилади. Польшалик шифокор Люся Фрей 1923йилда синдромни батафсил таърифлаб берд ива «аурикулотемпорал синдром» атамасини киритди. Этиология ва патогенези: сўлак бези касалликлари ҳисобига қулоқ-чакка вегетатив толалари таъсирланиши бўлади. (жуда кам ҳолларда учрайди). Клиник кўринишининг хусусиятлари: Симптомакомплекс асосини чакка, ички қулоқ, ташқи эшитув йўли олдинги девори, айниқса чакка-пастки жағ бўғими соҳасидаги оғриқлар ташкил этади. Оғриқ куйдирувчи, симилловчи, баъзан пульсацияловчи характерда бўлади. Кўпинча пастки жағга узатилади. Ҳуруж овқат қабул қилиш вақтида бошланади ва қулоқ олди чакка соҳаси териси гиперемияси ва қулоқ олди чакка нерви иннервацияси соҳаси йирик томчили терлаш бўлади. Айрим ҳолларда гиперемия ва терлаш олдидан иссиб кетиш, жимирлаш кўринишида парестезия бўлади. Сўлак ажралиши кучаяди. Овқатсиз чайнаш ҳаракатлари юқоридаги белгилар билан кузатилмайди. Айрим беморларда маззали овқат ҳақида тасаввур қилганда синдром пайдо бўлади. Овқатдан ташқари чекиш, умумий исиб кетиш, асаб-руҳий зўриқиш синдромни чақиради. Касаллик асаб тизими функционал бузилиши ҳисобига бўлади. Даволаш принципи: Ҳуруж вақтида диазепам ёки хлордиазепоксид билан седалгин ёки анальгин буюрилади, кучли оғриқларда қулоқ чакка нерви проекциясида новокаинли блокада қилинади (2-3 мл 0,25% новокаин эритмаси тери орасига юборилади). Кейинчалик седатив дорилар, нейролептиклар ва кичик транквилизаторлар (хлордиазепоксид, диазепам, аминазин), холинолитиклар, анальгетиклар буюрилади. В ва С гурух витаминлари, калий йодид билан электрофорез, парафин ва балчиқ билан даволаш тавсия қилинади. Бир қатор ҳолларда терапевтик самара сўрилтирувчи терапия (лидаза, алоэ, қулоқ олди соҳасига ультратовуш) дан кейин кузатилади. Қиёсий даво: сўлак бези касалликлари қулоқ чакка нерви проекциясида 2 мл 80% спирт билан новокаин тери остига юбориш оғриқ пароксизмлари ва гипергидроз тўхташига олиб келади. Консерватив терапия самарасиз бўлганда, оғир ҳолатларда қулоқ чакка нерви ва катта қулоқ нервини кесишга тўғри келади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling