Вопросы по оске рус
Юз нерви неврити диагностикаси
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
ответы нейростоматологии
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юз нерви невритини даволаш.
Юз нерви неврити диагностикаси. Юз нерви неврити клиник
кўриниши жуда ёрқин бўлганлиги учун неврологга ташхис қўйиш қийинчилик туғдирмаййди. Қўшимча текширувлар (бош мия МРТ ёки КТси) невритнинг иккиламчи сабабини масалан ўсма ёки яллиғланиш жараёнларини (абсцесс, энцефалит) инкор қилиш учун буюрилади. Патологик жараён жойлашиши, зарарланиш даражаси ва даволаниш вақтида тикланиш динамикасини билиш учун электронейрография , электромиография ва юз нерви чақирилувчи потенциалларидан фойдаланилади. Юз нерви невритини даволаш. Юз нерви неврити бошланғич босқичида глюкокортикоидлар (преднизолон), шишга қарши воситалар (фуросемид, триамтерен), қон томир кенгайтирувчилар (никотин кислота, скополамин, ксантинол никотинат), В гуруҳ витаминлари буюрилади. Оғриқ синдромини тўҳтатиш учун анальгетиклар бурилади. Иккиламчи юз нерви невритида асосий касаллик даволанади. Касаллик биринчи ҳафтасида зарарланган мушаклар тинч ҳолатда бўлиши керак. Контактсиз иссиқлик (солюкс) кўринишидаги физиотерапия касаллик биринчи кунидан қўлланади. 5-6 кундан УВЧ (курс 8-10 муолажа) ва парафинотерапия ёки озокерит аппликациялар контактли иссиқлик кўринишида қўлланади. Массаж ва зарарланган мушаклар учун жисмоний машқлар иккинчи ҳафтадан буюрилади. Юклама аста-секин оширилади. Иккинчи ҳафта охиридан ўтказувчанликни ошириш учун антихолинэстераз препаратлар (неостигмин, галантамин) ва бендазол буюрилади. Ультратовуш ёки фонофорез гидрокортизон билан қилинади. Нерв секин тикланишида нерв тўқимасида моддалар алмашинувини яхшиловчи (метандиенон) буюрилади. Алоҳида ҳолларда электронейростимуляция қилиш мумкин. Агар 2-3 ҳафта ичидаа юз нерви тўлиқ тикланмаса гиалуронидаза ва биостимуляторлар буюрилади. Контрактуралар пайдо бўлса антихолинэстераз препаратлар бекор қилинади, толперизон буюрилади. Юз нерви туғма невритида ёки жароҳат оқибатида тўлиқ узилиб кетса жарроҳлик давоси қўлланади. Бунда невролиз ёки нерв тикилиши амалга оширилади. 8-10 ой консерватив терапиядан кейин самара бўлмаса ва нерв электрофизиологик тикланиши маълумотлари бўлмаса операция қилинади. Юз нерви неврити жарроҳлик давоси бир йил ичида қилинса самара беради, чунки бундан ортиқ муддатда иннервациясиз қолган мушакларда қайтмас атрофия юзага келади, уларни тиклаб бўлмайди. Юз нерви пластикаси аутотрансплантация йўли билан қилинади. Трансплантат бемор оёғидан олинади. У орқали юзнинг зарарланган мушаклар томонига соғлом юз нерви томонидан 2 та шохча тикиб қўйилади. Шундай қилиб нерв импульси соғлом юз нервидан юзнинг ҳар икки томонига узатилади ва симметрик табиий ҳаракатлар пайдо бўлади. Операциядан кейин қулоқ олдида кичкина чандиқ қолади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling