Воситачилик шартномаси бухоро шахри 25-сон


ВОСИТАЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


Download 0.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana21.02.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1218072
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 merged

2. ВОСИТАЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ 
 
2.1. Воситачи зиммасига олган топшириқни Комитентнинг кўрсатмаларига мувофиқ, 
унинг учун энг фойдали шартларда бажариши шарт. Воситачи ишнинг ҳолатларига кўра 
Комитентининг манфаатлари учун унинг кўрсатмаларидан четга чиқиш зарур бўлса, 


ҳамда Комитентдан бу ҳақда олдиндан сўрай олмаган ёки ўз сўровига ўз вақтида жавоб 
ололмаган бўлса, бу кўрсатмалардан четга чиқишга ҳақли.
2.2. Воситачи учинчи шахс билан тузган битимидан келиб чиқадиган барча 
мажбуриятларни бажариши ва барча ҳуқуқларни амалга ошириши шарт. Воситачи 
Комитент ҳисобидан учинчи шахс билан тузилган битимнинг шу шахс томонидан 
бажарилиши учун жавоб бермайди (Воситачи бу шахсни танлашда зарурий эҳтиёткорлик 
чораларини кўрмаган ёки битимнинг бажарилиши учун кафилликни ўз зиммасига олган 
(делькредере) ҳоллар бундан мустасно).
2.3. Мулкни комиссияга қабул қилиш ёки уни Комитент учун сотиб олиш пайтида 
Воситачи товарнинг сифати ва бутланишини, идиш ва ўраш воситаларининг ҳолатини 
текшириши ва унинг сотиш, сотиб олиш, юклаш, ташиш учун яроқли эканлигига ишонч 
ҳосил қилиши лозим. Воситачи Комитент томонидан юборилган ёки Комитент учун 
Воситачига келтирилган мол-мулкни қабул қилиш пайтида ушбу мол-мулкда ташқи 
кўздан кечириш жараёнида мулкнинг шикастланганлиги ёки камомади аниқланганда, 
шунингдек Воситачида сақланаётган Комитентнинг мол-мулкига кимдир тарафдан зарар 
етказилган тақдирда, Воситачи Комитент ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг чораларини 
кўриш, жумладан зарурий исбот-далилларни тўплаш ва бу ҳақда зудлик билан 
Комитентни хабардор қилиш мажбуриятини олади.
2.4. Воситачи комиссияга берилган товарни асраши ва унинг йўқолиши, камомади ёки 
шикастланишига йўл қўймаслиги ҳамда барча мавжуд таҳликалардан суғурталаши шарт. 
2.5. Топшириқ бажариб бўлингандан кейин Воситачи 15 кунлик муддатда 
Комитентга: - тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма ҳисобот бериши; 
- топшириқни бажариш билан боғлиқ ҳолда олган барча нарсаларни топшириши;
- Комитентнинг талаб қилган тақдирда, учинчи шахс билан Воситачи тузган битимдан 
келиб чиқадиган ва учинчи шахсга нисбатан барча ҳуқуқларни топшириши шарт.
Агар Комитентнинг ҳисобот бўйича эътирозлари бўлса, у ҳисоботни қабул қилган 
кундан бошлаб 20 муддат ичида ўз эътирозлари ҳақида Воситачини хабардор қилиши 
лозим, акс ҳолда ҳисобот қабул қилинган деб ҳисобланади.
2.6. Воситачи топшириқни бажариш билан боғлиқ ҳолда унга маълум бўлган ва 
Комитентнинг тижорат сирини ташкил этадиган маълумотларни сир сақлаш 
мажбуриятини олади. 

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling