Проводник дастури ёрдамида папка яратиш: - Масалан: жорий дискда ёки фаол папкада янги папкани яратиш учун асосий менюдаги "Файл" менюсини очамиз, пайдо бўлган менюдан "Создать" қаторини танлаймиз, кейинги очилган менюдан эса "Папку“ ни танлаб, дастёрнинг чап тугмасини босамиз. Пайдо бўлган папкага ном бериб, “Enter” тугмаси ёрдамида номини тасдиқлаб қўйиш мумкин.
- Проводник дастури ёрдамида файлдан нусха олиш. Файлдан нусха олиш учун керакли папкани очинг, очилган папкада керакли файлни танланг. Файлни танлагандан сўнг асосий менюда "Правка" менюсини очинг, очилган менюсида "Копиравать" қаторини танланг ва сичқончанинг чап тугмасини босинг. Натижада ажратилган файлни алмашув буферига (хотирага) нусха олади.
- Клавиатура ёрдамида нусха олиш учун [CTRL+C] тугмаси босилади. Хотирадан файлни кўрсатиган папкага қўйиш учун, шу папкани очинг ва асосий менюдаги "Правка" менюсини очинг, очилган менюсида "Вставить" қаторини танланг ва сичқончанинг чап тугмасини босинг. Натижада нусха олинган файлни қўяди. Клавиатура ёрдамида қўйиш учун [CTRL+V] тугмаси босилади. Агар сиз бир неча файлдан нусха олмоқчи бўлсангиз бунда бу файлларни тўпламга киритиш керак.
- Файлларни Проводник дастурида тўпламга киритиш учун SHIFT тугмасини босинг. SHIFT тугмасини босган холда йўналиш тугмалардан фойдаланинг.
- Агар сиз бир неча файлдан нусха олмоқчи бўлсангиз бунда бу файлларни тўпламга киритиш керак. Файлларни Проводник дастурида тўпламга киритиш учун SHIFT тугмасини босинг. SHIFT тугмасини босган холда йўналиш тугмалардан фойдаланинг.
- Файллар ёки папкани ўчириш: Файл ёки папкани ўчириш учун, ўчирмоқчи бўлган объектни танланг ва асосий менюда "Файл" менюсини очинг, очилган менюдан "Удалить" қаторини танланг ва дастёрнинг чап тугмасини босинг, клавиатура ёрдамида Файл ёки папкани ўчириш учун [Delete] тугмаси босилади. Албатта ўчирган объектни Windows иш столининг
- сига жойлаштиради
- Корзинадаги объектларни тиклаш ёки корзинани тозалаш учун Windows иш столида объектни очинг.
- Очилгандан сўнг рўйхатдан тикламоқчи бўлган объектни танланг, сўнг "Файл" менюсини очинг, очилган менюсида "Восстановить" қаторини танланг ва сичқончанинг чап тугмасини босинг, натижада корзина ойнасидан танлаган файллингиз тикланади. Агар Корзинани тозаламоқчи бўлсангиз "Файл" менюсини очинг, очилган менюсида "Очистить корзину" қаторини танланг ва сичқончанинг чап тугмасини босинг. Натижада Корзинани тозалаб қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |