Winlife global muvaffaqiyat kalitining
Пункт В (“каталогсиз презентация”)
Download 101.84 Kb.
|
8-qirra. Mamajonov O\'rmonjon1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пункт С (“ресторан очмай туриб мижозлардан пул тўплаш”)
- СЕН ИШЛАЁТГАН БЎЛСАНГ, БИЗ ҲАМ СЕН БИЛАН БИРГАМИЗ!
Пункт В (“каталогсиз презентация”):
Азиз дўстим, бу бизнесда қизиқ бир ҳақиқат бор: бир қатор кишилар бу ишда инқирозга учраганлар. Бунинг сабаби - уларнинг ўзларини билмасликлари ва тушунчасизликлари. Улар шошилганлар. Уларнинг фикрича, бу бизнес - чап ва ўнг тарафга одам тўплаш ишидир. Аслида бундай эмас! Бу бахтсизлар презантациядан кейин “ДОИМИЙ ХАРИДОРЛАР ТИЗИМИ (САП) ҳақида ҳамма нарсани тушуниб етдик” деб ўйлайдилар, ишга алоқасиз яқинлари билан маслаҳат-лашадилар. Бу ўзбошимчалик билан бошқаларга бизнесни тушунтиришга киришадилар. Етарсиз ва кам маълумотлар тарқатадилар. Каталоглари бўлмай туриб доиралар чизиб, рақамлар ёзиб ва қоғоз устида гап тўқиб, чап ва ўнг тарафларига одам жамлашга ҳаракат қиладилар. “Қанча кўп ва тез одам тўпласангиз, шунча тез бойиб кетасиз” деб инсонларга пуч ваъдалар берадилар. Ёлғон гапирадилар. Азиз дўстим, улардек хато қилманг!Агар қоғоз устида тушунтириш билан иш битса эди, сизни презентацияга олиб келмас эдим. Лидерим ва касбдошларим билан сизни таништиришга ва уларнинг каталог ёрдамида ишни тўлиқ тушунтиришларига интилмас эдим. Шунинг учун шошилманг ва ўз қўлингиз билан ўз бизнесингизни синдирманг. Бу бизнес ҳақида бирор сўз ҳам айтманг. Агар айтсангиз, улар бу ишни ўйиндеб ўйлашади. Агар бир савол сўраб қолишса ва сиз тўғри жавоб бера олмасангиз, уларга кулгу бўласиз. Сизга шундай дейдилар: “Бу саволларга жавобинг бўлмаса, қанақа бизнесменсан?”. Шундай қилиб нотўғри иш билан ўз яқинларингизни қочиришингиз ва уларнинг ишончидан чиқишингиз мумкин. Келинг, яхшиси шошилманг. Бизнесга киринг, ҳамкор бўлинг. Сиз учун тезда лидерим ёрдамида курс ташкил қиламиз. Бир китобча ва иш ҳақидаги дискларни ўтамиз. Икки тарафингиздан келадиган яқинларингизни биргаликда танлаймиз. Уларни тўғри тарзда бизнесга таклиф қиламиз. Уларни ҳам нотўғри ҳаракатлардан огоҳ қиламиз. Вақти келмай туриб ҳартарафга маълумот учун югурмасликларива вақти келганида ҳамма нарсага улгуришларини тушунтирамиз. Пункт С (“ресторан очмай туриб мижозлардан пул тўплаш”): Азиз дўстим, сиз ҳозиргина янги бир бизнес билан танишдингиз. Ҳозиргача бу ҳақда эшитмагандингиз. Бунчалик кам пул билан бунақа бизнесни ўрганиб, даромад олишни тасаввур ҳам қилмагансиз. Ҳақиқатдан ҳам бу бизнесга кириш учун талаб қилинган сармоя бошқа бизнеслардагидан кам. Бу ишда муваффақ бўлиш учун аввало тўғри режа (план) тузишингиз керак. Компанияда маҳсулот харид қилмасдан ва ҳамкор бўлмасдан туриб инсонларни бизнесга таклиф қилишга шошилманг. Сиздан “Бу бизнесга ўзингиз ишонасизми? Харид қилиб ишга кирдингизми?” деб сўрашади. Агар “Йўқ, сизни кутяпман, сиз келсангиз мен ҳам бизнесга кираман”-деб жавоб берсангиз,сиз билан ҳеч ким бундан кейин ишламайди. Чунки бу гапларингиз билан уларнинг ишончидан чиқасиз. Бу ҳодиса ресторан очишдан олдин мижозлардан пул тўплашга ўхшайди. Бунақа иш кетмайди. Олдин сармоянгиз билан ресторан очасиз, таомларингизга ва хизматингизга қараб мижозлар ўзи келаверади. Шунинг учун шошилманг. Олдин чин қалбдан бу бизнесга ишонинг. Сиз билан интернетга кирамиз. Компаниянинг маҳсулотлари хақида яна кўпроқ маълумот оламиз, кейин махсулот учун сармоя топасиз.Компанияга ҳамкор бўлганнингиздан сўнг дарсларни бошлаймиз, ундан кейин дўст ва қариндошларингиз орасидан энг лойиқ кишиларни аниқлаймиз ва уларга бу катта имкониятни тақдим этамиз.Сиздаги бизнесга бўлган иштиёқ ва ишончингизни кўрган яқинларингиз сизнинг ҳамкор эканлигингизни билганларидан кейин шу гаплар билан сизга қўшиладилар: -СЕН ИШЛАЁТГАН БЎЛСАНГ, БИЗ ҲАМ СЕН БИЛАН БИРГАМИЗ! - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - Download 101.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling