13-§. Тармоқ администратори
т/р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича коди
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражаси
|
27
|
Тармоқ администратори
|
2132
|
Мутахассис
|
О/М
|
Лавозим вазифалари:
компьютер техникалари, замонавий дастурий таъминотлар, ахборот-коммуникация технологиялари ресурслардан фойдаланишда педагог ходимларга ва ўқувчиларга амалий ёрдам бериш;
касб-ҳунар мактабига етказиб берилаётган электрон ресурсларни, электрон дастурий тизимларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш;
профессионал таълим тизими учун яратилган дастурий таъминот ва электрон ахборот таълим ресурсларининг маълумотлар базасини яратиш, уларни таҳлил қилиш ҳамда истиқбол режаларини белгилаш;
касб-ҳунар мактабининг расмий Веб-сайтини яратиш, янгиликлар, эълонлар, муассаса фаолияти ҳақидаги маълумотлар билан раҳбарият ва педагог ходимлар билан ҳамкорликда доимий равишда жойлаштириб бориш;
Internet тармоқлари, (E-mail) электрон почта хизматлариниталаб даражасида ишлашини назорат қилиб бориш, хабар ва янгиликларни ўзвақтида қабул қилиниши ва тарқатилишини назорат қилиш;
муассасанинг барча ахборот коммуникацион технологияларинингишлаши ва техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга ошириш;
педагог ходимлар ва ўқувчиларга интернет тармоғидан зарур материалларни олишда кўмаклашиш;
ҳисоблаш, аудио ва видеотехника, лаборатория ускуналарини техникэкспертизасини ўтказиш, техник воситалардан фойдаланишни яхшилаш бўйича таклифларкиритиш;
профилактика қилинган ва таъмирланган техника воситаларининг ҳисобини олиб бориш ва махсус дафтарга қайд этиш;
таъмирлаш ва профилактика қилишга сарфланган материаллар ва эҳтиётқисмларнинг ҳисобини олиб бориш;
компьютер ўқув синфларида режа асосида дарслар жадвали бўйичаInternet тармоғига уланишини таъминлаш.
Билиши керак:
профессионал таълим тизимига, ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
компьютер ва техника воситаларининг хусусиятларини, белгиланган иш мақсади ва техник эксплуатация қоидаларини;
ички меҳнат тартиби қоидаларини;
санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
Малака талаблари:
камида бакалавр даражасидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишдаги олий маълумот, иш стажи талаб этилмайди;
хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини.
Do'stlaringiz bilan baham: |