X касб-ҳунар мактаби
-§. Директорнинг ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари
Download 105.22 Kb.
|
Касб хунар мактаби лавозим вазифалари 2020 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лавозим вазифалари
- Билиши керак
- Малака талаблари
4-§. Директорнинг ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари
Лавозим вазифалари: ишлаб чиқариш таълими ва амалиёти жараёнини ташкил этиш, профессионал таълими стандартларида кўзда тутилган ўқув режалар ва дастурларнинг бажарилишини таъминлаш; бош уста, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарини танлаш, жой-жойига қўйиш, уларнинг малакасини ошириш масалаларини ташкил этиш; ишлаб чиқариш таълими ва амалиёти жараёнини бошқариш, ишлаб чиқариш таълими усталарининг илғор тажрибаларини ўрганиш ва умумлаштириш; бош уста, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг йиллик, чорак ва ойлик иш режаларини тасдиқлаш ва бажарилишини назорат қилиш; хом-ашё материаллари сарфи ҳисобини ва ҳисобдан чиқариш ишларини мувофиқлаштириш, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан битирувчиларни ишга тақсимлаш ва ишга жойлаштириш жараёнини бошқариш ва талабномалар портфелини шакллантириш; иш берувчилар талаб ва таклифларига асосан кадрларга бўлган реал эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, иқтисодиёт соҳа ва тармоқлари учун зарур бўлган малакали мутахассисларни тайёрлаш; ўқув жиҳозлари, қурилмалари ва бошқа таълим воситаларининг сақланишини таъминлаш, касб-ҳунар мактаби моддий-техника базасини ривожлантириш ишларини ташкил этиш; педагогик юкламаларини бажарилишини назорат қилиш, ўқув ишлаб чиқариш устахоналари, ўқув-машқ полигонлари, ўқув хўжаликларида мавжуд техник воситалар, жиҳоз ва дастгоҳлардан тўғри ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш; ўқув жараёнига таълимнинг инновацион шакллари, технологиялари ва ишланмаларини фаол қўллаб, узлуксиз профессионал таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш; умумтаълим мактабларида касбга йўналтириш бўйича тадбирларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда ташкил этиш; умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида таълим жараёнини кундузги шаклда амалга ошириш; меҳнат муҳофазаси талаблари, санитария-гигиена ва хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш. Билиши керак: ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари ва лабораторияларини жиҳозланиш меъёрларини; санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилишни таъминлаш қоидаларини; касб-ҳунар мактаби ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олишни, муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни; методик тавсиялар, ўқув режалари ва дастурлар, қоидалар, низомлар, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишни, ишлаб чиқариш мажлислари ва суҳбатлар ўтказишни; касб-ҳунар мактаби фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилишни, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларни қўллашни. Малака талаблари: касб-ҳунар соҳаси ёки умумкасбий ва махсус фанлардан бири бўйича олий маълумот, таълим тизимидаги ёки касб-ҳунар соҳа йўналишига мос ишлаб чиқаришдаги 3 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи; илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган шахсларга иш стажи талаб этилмайди; хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши. Download 105.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling