Xab bu bir kirish va bir qancha chiqishga EGA bo’lgan tarmoq qurilmasidir. Signal uzatish tezligi 10/100/1000 Mbit/s bo’ladi
Тармоқ картаси (тармоқ платаси, сетевая карта)
Download 140.31 Kb.
|
1 2
Bog'liqXab
- Bu sahifa navigatsiya:
- RJ (Registered jack)45
Тармоқ картаси (тармоқ платаси, сетевая карта)
Тармоқ картаси (тармоқ платаси, сетевая плата, сетевой адаптер, Ethernet-адаптер, NIC(network interface controller) – компьютерни тармоқдаги бошқа қурилмалар билан алоқа қилиши учун мўлжалланган компьютернинг периферик қурилмасидир. Тармоқ картаси уч хил кўринишда бўлади: 1. Ички тармоқ картаси. Компьютернинг ISA, PCI портларига уланадиган карта. 2. Ташқи тармоқ қурилмаси. Бу тармоқ қурилмаси алоҳида бир қурилма бўлиб, USB, PCMCIA ёки LPT портлари орқали компьютерга уланади. Бу турдаги тармоқ қурилмасидан асосан ноутбук фойдаланувчилари фойдаланишади. 3. Бирлаштирилган (интегрированный) тармоқ картаси. Компьютернинг она платаси (материнская плата)га бирлаштирилган бўлади. Замонавий компьютерлар тармоқ қурилмасининг шу тури орқали бошқа компьютерлар билан алоқа ўрнатади. Тармоқ карталари бир вақтнинг ўзида маълумотларни қабул қилиб жўнатиши мумкин, 10,100,1000 Мбит/сек тезликларда ишлай олади. Илк тармоқ платалари дискрет мантиқий микросхема асосида йиғилган бўлиб, буффер хотираси 1 кадрга эга эди. Ишончлилиги жуда паст. Маълумотлар оқими кўп ва кетма-кет узатилганда буффер хотира улгуриб бера олмай, маълумотлар йўқотилиши содир бўлади. Бу эса тармоқ картасини қайта-қайта сўров жўнатишига сабаб бўлиб, иш тезлигини кескин камайишига олиб келади. Шу билан бирга илк тармоқ карталари ҳар бири учун алохида драйвер керак бўлган. Иккинчи авлод тармоқ картаси буфер хотираси кўп кадрга асосланган бўлиб, компьютердан юкланган кадр тармоққа узатилгунча иккинчи кадр ҳам қабул қилинади. Бу авлод тармоқ платаларида интеграллашган микросхемалар қўлланила бошлади. Бу эса ишончлиликнинг ошганлигини англатади. Шу билан бирга драйверлар 3Com, Microsoft, Novell фирмалари томонидан стандартлаштирилишига эришилди. ISA шинали AUI разъёмли тармоқ картаси ISA шина: 4 та 16 битли ва 1 та 8 битли разъём Учинчи авлод тармоқ платалари оператив хотирадан олган маълумотларни буфер хотирада конвеер схемаси асосида қайта ишлайди. Бу эса иш жараёнини тезлигини 25-55% га ошишини таъминлайди. Бу авлод платалари махсус интеграл схемалар асосида йиғилган бўлиб, ишчанлиги ва ишончлилигини ошишига, нархини эса камайишига олиб келди. Тўртинчи авлод тармоқ платалари – ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган карталардир. Бу авлод тармоқ карталари компьютерни тармоқ орқали масофадан бошқариш, тармоқдан операцион тизимни юклаш ва бошқа имкониятларга эга. PCI разъёмли тармоқ платаси PCI шина Ҳозирги тармоқ платалари RJ (Registered jack)45 разъёмига мўлжалланган бўлиб, жуда катта тезликларни таъминлаб бера олади. Мис кабеллар, оптик кабеллар орқали маълумотлар алмашинувини амалга ошириш мумкин. Эски ISA шинали тармоқ карталарида эса коакциал кабеллар ишлатилар эди. Download 140.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling