Лекин, 1942 йил май – июн ойидаги жанглар натижасида АҚШ Японияга қатор тор – мор қилувчи зарбалар беришга эришди. Япониянинг ҳарбий – денгиз қудрати заифлашди ва у Тинч Океани хавзасида мудофаага ўтишга мажбур бўлди.

Немисларнинг асосий кучларининг совет – герман фронтига тортилиши, 1942 йилнинг октябрида британ қўшинларига Африкада Ҳужумга ўтишга имконият берди. Яқин Шарқ мамлакатларига қаратилган таҳдиди йўқ қилинди. 1943 йилнинг май ойида шимолий Африкадаги итало – герман қўшинлари тўла таслим бўлдилар.
1945 йил, 4-11 февралда Қримда (Ялта) уч буюк давлатлар бошлиқларининг СССР, АҚШ ва Буюкбритания конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда иттифоқдошларнинг кейинги ҳарбий амаллари тартибга солинди, таслим бўлганидан кейин Германия устидан назорат усуллари ва шакллари белгилаб олинди. СССР Германия таслим бўлганидан сўнг 2-3 ойдан кейин Япония билан уруш бошлаш шартларини ўз зиммасига олди.

Уч давлат қарорига кўра, 1945 йил 25 апрелда Сан – Францискода очилган конференцияда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) таъсис этилди. Умумий тинчликни қўллаб - қувватлаш борасида бош маъсулият хавфсизлик Кенгашига юкланди.
1945 йил апрелида Совет армияси Берлинга қатъий ҳужумни бошлади. Ғарбдан эса англо – америка қўшинлари ҳамлани бошладилар.
1945 йили, 25 апрелда Эльба дарёсида, Торгау шаҳри ёнида иттифоқдош қўшинларининг учрашуви бўлиб ўтди. 1945 йил 29 апрелда Шимолий Италияда немис қўшинларининг қолдиғи таслим бўлди. «Сало республикаси» барбод қилиниб, Муссолини эса партизанлар томонидан отиб ташланди. Германия пойтахтини қуршовга олиб, совет қўшинлари 2 май куни ҳужум билан Берлинни қўлга киритдилар. 1945 йил 8 май куни Германия қўмондонлиги шартсиз таслим бўлиш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекди.
Германия қўшинларининг бир қисми Прага ҳудудида қўзғолончиларга қарши ҳарбий амалларни давом эттирди, лекин совет қўшинларининг тез суръат билан қилган зарбалари туфайли улар тор – мор этилди. 1945 йил 9 майда Прага озод этилди. Европада ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |