Нисбий устунлик устунлик назариясига кўра:
Индекснинг ўсиши (масалан, 100 дан 105 гача) савдо шароитларининг яхшиланаётганлигини кўрсатади. Яъни, ушбу миқдордаги импортга ҳисоб-китоб қилиш учун ундан кам миқдорда экспорт талаб этилади.
Савдо шароити индекси
Экспорт нархлар индекси
Савдо шароити = ---------------------------------------- 100
индекси Импорт нархлар индекси
Савдо шароити, биринчидан, товарлар баҳоси ўзгариши ҳисобига, унга бўлган талабнинг ошиши ёки камайишига боғлиқ. Айрим маҳсулот ишлаб чиқарувчилар (масалан, нефть ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар) нархларда бўлаётган ўзгаришларга қарамай, катта ютуқларга эришадилар.
Иккинчидан, савдо шароити ишлаб чиқарувчилар ёки етказиб берувчиларнинг бозорга мослашишига (эгилувчанлигига) боғлиқ бўлади.
Учинчидан, савдо шароити ишлаб чиқариш шароитлари ёки
маҳсулотлар истеъмолидаги ўзгаришларга қараб ўзгаради.
Хекшер – Олиннинг неоклассик концепция-сида келтирилган уч вазият
Мамлакатлар ўзларида ортиқча бўлган ишлаб чиқариш омилини кўп талаб қиладиган маҳсулотларни экспорт қилишади ва аксинча, ўзларида тақчил бўлган ишлаб чиқариш омилларини кўп талаб қиладиган маҳсулотларни импорт қиладилар.
Халқаро савдо йўлидаги чеклашлар бекор қилинса товарларнинг турли мамлакатлардаги «омил нархи» (таннархи) нинг тенглашиши каби ўзгаришлар кўзатилади.
Маҳсулотлар экспорти ўрнини аста секин ишлаб чиқариш омиллари экспорти эгаллайди.
Хекшер–Олин концепциясини тадқиқ қилиш борасидаги изланишлар 50 йилларда «Леонтьев таажжуби» юзага келишига сабаб бўлди. В.Леонтьев АҚШ капитал ортиқча бўлган мамлакат бўлишига қарамасдан 1947 йилда капитал талабчан эмас, балки меҳнат талабчан маҳсулот экспорт қилганлигини кўрсатиб берди. Яъни Хекшер-Олин концепциясига зид келадиган вазият юзага келди. Кейинги тадқиқотлар эса АҚШ да капиталдан кўра ер ва илмий техник мутахассислар нисбий ортиқча эканлиги тасдиқланди. АҚШ ишлаб чиқарилишида айнан шу омиллар кўпроқ фойдаланиладиган товарларнинг соф экспортёри бўлиб чиқди.
1948 йил америкалик иқтисодчилар П. Самуэльсон ва В.Столперлар Хекшер-Олин концепциясини такомиллаштиришди. Уларнинг назарияси бўйича халқаро савдо – ишлаб чиқариш омиллари билан таъминланганлик даражасидан нотекислик, технологияларининг бир-бирига мослиги, рақобатнинг ривожланиши ва маҳсулотларнинг ҳаракатчанлиги каби шароитларда мамлакатлар ўртасидаги ишлаб чиқариш омиллари нархлари тенглашади.
Д. Рикардо моделида ишлаб чиқилган ва Э. Хекшер, Б. Олин, П.Самуэльсон ҳамда В.Столперлар томонидан тўлдирилган савдо концепциясига нафақат мамлакатлар ўртасидаги ўзаро фойдали савдони йўлга қўйиш, балки мамлакатлар ривожланиши ўртасидаги фарқларни камайтириш воситаси сифатида ҳам қаралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |