91.Buxgalteriya hisobining mazmunining shakldan ustunligi tamoyilini tushuntiring.
Mazmunning shakldan ustunlik tamoyili. Bu tamoyil korxona aktivlarini huquqiy maqomi bo'yicha emas, balki ularning iqtisodiy mazmuniga, egalik qilish huquqining berilish vaqtiga ko'ra hisobga olish va balansga kiritishni ifodalaydi. Masalan, tovar-moddiy boyliklar korxonaga kelib tushgan sanadan boshlab, ular uchun haq to'langan yoki to'lanmagan bo'lishidan qat'iy nazar, korxona aktivlari tarkibiga kiritiladi va balansga olinadi. Uzoq muddatli ijaraga olingan asosiy vositalar ham ularning haqi to'lanishi muddatidan qat'iy nazar korxona balansiga olingan kundan boshlab korxona aktivlari tarkibiga kiritiladi.
92.Biznes jarayonlari: ta'minot, ishlab chiqarish, sotish.
Ишлаб чиқариш харажатлари – бу бевосита маҳсулотларни (иш, хизматларни) ишлаб чиқаришга кетган, шунингдек уларнинг таннархини ташкил этувчи харажатлар.
Асосий ишлаб чиқариш харажатлари деганда ишлаб чиқаришнинг асосий технологик жараёнларини бевосита олиб борувчи ишлаб чиқариш цехлари харажатлари тушунилади.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари деганда асосий ишлаб чиқариш цехлари учун ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи бўлиб ҳисобланган ишлаб чиқариш бўлинмаларининг (цехларнинг) харажатлари тушунилади.
Умум ишлаб чиқариш харажатлари деганда барча асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш цехларини бошқарувига ва ташкил этишга тааллуқли бўлган, шунингдек уларга хизмат кўрсатувчи бўлинмаларнинг харажатлари тушунилади.
Асосий ишлаб чиқариш заҳираси деганда ишлаб чиқариладиган маҳсулотни асосий компонентини ташкил этадиган хом - ашё материаллар тушунилади.
Ишлаб чиқариш заҳираларининг таннархи-бу уларни сотиб олишга ёки ишлаб чиқаришга кетган барча харажатлар мажмуаси.
Сотиш таннархи – бу сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш (бажариш, кўрсатиш) харажатлари мажмуаси.
Сотишдан олинган ялпи фойда - соф тушум ва сотиш таннархи ўртасидаги фарқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |