Xo'jalik hisobi to'g'risida umumiy tushuncha va unga qo'yiladigan talablar. Хўжалик фаолияти


Download 0.55 Mb.
bet36/37
Sana12.08.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1666640
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
buxgalteriya javoblar

Сотиш харажатлари – бу маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотиш учун корхона томонидан қилинган қўшимча харажатлар, масалан реклама харажатлари, сотиш бўлими ва омборхоналарини сақлаш, уларда банд ходимлар меҳнат ҳақи ва бошқа харажатлар. Сотиш харажатлари сотиш таннархига киритилмайдиган корхонанинг сотишдан олинган ялпи фойдаси эвазига қопланадиган харажатлар бўлиб ҳисобланади
93.Inventarizatsiya natijalarini rasmiylashtirish, tan loish tartiblari.
Инвентаризациянинг натижасида ҳисоб маълумотларидан четланишлар аниқланиши мумкин. Бундай четланишлар бўлиб камомад ва ортиқчалар ҳисобланади.
Камомад деганда, инвентаризациядан ўтказилган мулк ва мажбуриятлар ҳақиқий ҳолатининг ҳисоб маълумотларидан кам чиқиши тушунилади.
Ортиқча деганда, инвентаризациядан ўтказилган мулк ва мажбуриятлар ҳақиқий ҳолатининг ҳисоб маълумотларидан кўп чиқиши тушунилади.
Инвентаризацияда мулк ва мажбуриятларнинг кам ёки кўп чиққанлиги инвентаризация рўйхатига киритилган мол-мулклар ва мажбуриятлар суммаларини ҳисоб маълумотлари билан таққослаш йўли билан билан аниқланади. Бунинг учун бухгалтерияда махсус «Таққослаш қайдномаси (Сличительная ведомость)» тузилади.
Инвентаризацияда аниқланган камомадлар ҳисоби махсус 5910 «Камомадлар ва бойликларга етказилган заралардан йўқотишлар» счётида олиб борилади. Камомадлар аниқланганда ушбу 5910 счёт дебетланади ва кам чиққан товар моддий бойликни ифодаловчи мос счёт кредитланади, яъни:
Дебет 5910 Кредит 0100, 0400, 1000, 2010, 2810,
2910, 5010
Аниқланган камомадларнинг белгиланган меъёрлардаги миқдори табиий камайиш ва йўқотишлар сифатида тан олинади ҳамда улар корхона харажатларига олиб борилади. Камомадларнинг меъёрдаги миқдорини ҳисобдан чиқарилишига қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет Кредит
2010,2310,2510,9430 5910
Аниқланган камомадларнинг белгиланган меъёрлардаи н ташқариси моддий жавобгар шахслардан қонун доирасида ундирилиб олинади. Бунга ҳисобда қуйидага ёзув қилинади:

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling