Xo'jalik mablag'larini turiga, joylashishiga va tarkibiga qarab turkumlanishi.
Buxgalteriya hisobining schyotlar rejasi (21-son BHMS), tarkibi va tuzilishi.
«Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг счётлари режаси ва уни куллаш буйича йурикнома» Молия вазирлиги томонидан махсус 21- сонли БҲМС сифатида биринчи марта 2000 йил 30 мартда 37- сон буйрук билан тасликланди. 2002 йил 9 сентябрда 103-сон буйрук билан Молия Вазирлиги ушбу БХМСни янги тахрирда кайта тасдиклади, у Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2002 йил 23 октябрда 1181 - сон тартиб раками билан рўйхатдан ўтган.21-сон БХМС сифатида тасдикланган счётлар режаси олтита кисм унта бўлимдан иборат, у ўз ичига 208 та баланс счетларини, 40 та молиявий натижалар ҳисоботини тузишга мўлжалланган счётларни ва 16 та балансдан ташкари счётларни олади. Счётлар режасида бухгалтерия хисоби счётлари молиявий ҳисоботнинг шакллари булган бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг таркибий элементларига мос равишда куйидаги кисм ва бўлимларга ажратилган.
Tannarx va kalkulyatsiya tushunchalari.
Калькуляция – бу хўжалик активларининг сотиб олиш, ишлаб чиқариш ва сотиш қийматларини ҳисоблаб топиш усули.
Сотиб олиш ва ишлаб чиқаришга кетган харажатлар активларнинг таннархини ташкил этади.
Махсулот (иш, хизмат)лар таннархини ташкил қилувчи харажатлар таркиби республикамизда ВМнинг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон карори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чикариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом» билан тартибга солинган. Ушбу Низомга мувофиқ маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархини ташкил қилувчи харажатлар 5 та элементни ўз ичига олади:
Материал харажатлари;
Меҳнат харажатлари
Ижтимоий сугурта тўловлари
Амортизация ажраитмалари
Бошқа ишлаб чикариш харажатлари.
Калькуляциянинг турлари:
Таннарх – бу активларни ишлаб чиқариш харажатлари ёки уларни сотиб олишга кетган барча сарфлар мажмуаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |