Xo‘jalik hisobining mohiyati, boshqaruv tizimidagi ahamiyati va buxgalteriya hisobining umumiy tavsifi


Корхонанинг бошка даромадлари хисоби


Download 0.78 Mb.
bet51/75
Sana21.01.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1107127
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   75
Bog'liq
UMUMIY KITOB (4)

Корхонанинг бошка даромадлари хисоби Бошка даромадлар асосий ишлаб чикариш фаолиятидан олинган бошка даромадлардан ташкил топади. Улар куйидагилардан иборат:

  • хужалик шартномалари шартларини бузганлиги учун карздордан ундирилган ёки тан олинган жарималар, пенялар, бокимандалар ва бошкача жарималар, шунингдек етказилган зарарлар ни коплаш буйича даромадлар;

  • хисобот йилида аникланган олдинги йиллар буйича фойдалар;

  • ишлаб чикариш ва махсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш билан бевосита боглик булмаган операциялардан олинган даромадлар, яъни рента даромади, хужалик юритувчи субъект кошидаги ошхоналардан тушумлар, ёрдамчи хизмат курсатувчилардан олинган даромадлар;

  • хужалик юритувчи субъектнинг асосий фондлари ва бошка мол-мулкини сотишдан даромадлар;

  • даъво муддати утиб кетган кредиторлик ва депонентлик карзларини хисобдан чикарилишидан олинган

даромадлар;

  • товар-моддий бойликларни кушимча бахолаш. Товар-моддий бойликлар кушимча бахолаш суммаси махсулот (ишлар, хизматлар) сотилиб борилиши мобайнида солик солинадиган базага киритилади;

  • давлат субсидияларидан олинадиган даромадлар;

  • текин кайтарилмайдиган молиявий ёрдам;

  • бошка операцион даромадлар.

Хисобот даври мобайнида кайд этилган харажатлар 9300-« Асосий фаолиятнинг бошка даромадлари ни хисобга олувчи счётлар» гурухидаги счётлар дебетида акс эттирилади, хисобот йилининг охирида эса улар якуний молиявий натижага хисобдан чикарилади.
Мисол. Корхона хисобот даври мобайнида куйидаги бошка даромадларни олган: мол етказиб берувчидан келишув шартларини бажармаганлиги учун 114 минг сум микдорида жарима ундирилган; харидор билан тузилган шартнома буйича 40 минг сум суммада утган йилларнинг фойдаси аникланган; даъво муддати утиб кетганлиги муносабати билан 6 минг сум суммада бошка кредиторлик карзлари хисобдан чикарилган; инвеитарлаш натижасида аникланган 10 минг сумлик ортикча тайёр махсулот кирим килинган.
Ушбу суммалар куйидаги утказма билан акс эттирилади:
Д-т 5110-«Х,исоб-китоб счёти» - 114 минг сум
К-т 9330-«Ундирилган жарима, пеня ва устамалар» - 114 минг сум;
Д-т 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» - 40 минг сум
К-т 9340-«Утган йиллар фойдалари» - 40 минг сум;
Д-т 6990-«Бошка мажбуриятлар» - 6 минг сум
К-т 9360-«Кредитор ва депонент карзларни хисобдан чикаришдан даромадлар» - 6 минг сум;
Д-т 2810-«Омбордаги тайёр махсулотлар» - 10 минг сум
К-т 9390-«Бошка операцион даромадлар» - 10 минг сум.
Хисобот даврининг охирида бошка даромадларни хисобга олувчи счётлар куйидагича ёпилади:
Д-т 9330-«Ундирилган жарима, пеня ва устамалар» - 114 минг сум
Д-т 9340-«Утган йиллар фойдалари» - 40 минг сум
Д-т 9360-«Кредитор ва депонент карзларни хисобдан чикаришдан даромадлар» - 6 минг сУм


Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling