XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6(2)/2020
126
тикланишига пойдевор бўлиб хизмат қилди. Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган кенг
кўламли ободончилик ва бунёдкорлик ишлари қишлоқ ва маҳаллалар қиёфасини тубдан
ўзгаришига олиб келмоқда. Айниқса, қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрида олиб
борилаётган бунёдкорлик ишлари ва ундан кўзланган асосий мақсад аҳоли фаравонлигини
ошириш бўлса, иккинчидан чет эллардан ташриф буюраётган сайёҳлар учун, уларни
кўнгилдагидек ҳордиқ чиқариши учун муносиб шароитлар яратиш ва бу орқали Бухорони туризм
чорраҳасига айлантириш, аждодларимизни бизга қолдирган бой тарихини жаҳонга тараннум
қилиш бизнинг энг эзгу мақсадимиздир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Л.И.Ремпель. Бухарские записи. Тошкент, 1981,304 с.
2. С.Рахматова, Ҳ.Қурбонов. Бухоро гузарлари тарихидан лавҳалар. Бухоро, 1995,143 б.
3. А.Р.Мухаммаджонов. История орошения Бухарского оазиса. Тошкент, 1978,291 с.
4. О.Сухарева. Квартальная община позднефеодального города Бухары. Москва,1976,247 с.
УЎК: 91
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ЙИЛЛАРИДА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА ҲАРБИЙ
ҲОЛАТНИНГ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ
К.Т. Тошов, ўқитувчи, Термиз давлат университети, Термиз
Аннотация. Мақолада муаллиф иккинчи жаҳон уруши йилларида Сурхондарё вилоятида
ҳарбий ҳолатнинг жорий этилиши, меҳнаткашлар, муассасалар ва ташкилотларнинг фронт
орқасини мустаҳкамлаш, фронтга ёрдам бўйича фаолиятлари ёритиб берилган.
Таянч сўзлар: ҳарбий ҳолат қонунлари, фронтга сафарбар, муассаса, давр қонунлари,
якшанбалик, тарғибот-ташвиқот, янги меҳнат, ҳарбий техника, ҳарбий тактика, зўр ғайрат.
Аннотация. В статье освещены вопросы распространения военного состояния,
деятельность трудящихся, учреждений и организаций Сурхандарьинской области по
организации и укреплению работы в тыле, помощи фронту в годы Второй мировой войны.
Do'stlaringiz bilan baham: |