Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6/2021


Download 249.21 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/18
Sana04.02.2023
Hajmi249.21 Kb.
#1159785
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
8. Istiqlol davri bolalar hajviy she\'riyatida lirik subyekt va kechinma tabiatining yangilanish omillari.

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6/2021
247
“Ҳашар” деталини маҳорат билан қўллаб, болаларга хос қитмирлик, мазахўраклик хусусиятларини кулги 
воситасида ёритишга эришади ва «Ҳашарчи» болаларнинг “ошарчи” юмористик образларини қуйидагича 
бадиий гавдалантиради: 
Мазахўрак бўп қолдик 
Шундоқ совға-сийловга. 
Текин ёрдам бериш йўқ 
Маҳаллада бировга. 
Десалар энди агар: 
– Бир юмуш бор сизларга! 
– Деймиз: – Хўш, евазига, 
Не берасиз бизларга?[3] 
“Ҳол” шеърида футбол ўйинига унча уста бўлмаса-да, болаларнинг Ҳолни хушомадгўйлик билан гоҳ 
капитан, гоҳ дарвозабон, гоҳ ҳужумчи қилиб сайлашлари хусусида сўз боради. Китобхон Ҳайрон: Ҳолга 
бу қадар ҳурмат-эътиборнинг сабаби нимада? Сирнинг ечими асар якунидаги диалогда маълум бўлади: 
— Ҳа, тушундим Ҳол кучли, 
Ҳам зўравон чамаси... 
– Янглишдингиз, 
У коптокнинг эгаси.
 
 
 
 
(“Ҳовли тўла болалар”, 25). 
Демак, болалар шеъриятида қаҳрамонларнинг юмористик образини яратишда шоирлар кўпроқ 
диалогга мурожаат этишлари бундай хилдаги шеърларда кулгига асос бўлган юмористик ҳолатлар 
қаҳрамонларнинг нутқи орқали ўзини ўзи фош қилиши тарзида ўз ифодасини топади. Ва кулгининг ҳосил 
бўлиши кўпинча шеър якунида келиши ҳам унинг қийматини қай бир даражада ошириб беради. 
Шоирнинг “Уйқучи” шеърида акаси Толибнинг ҳар куни эрталаб кеч туриши оқибатида дарсдан кеч 
қолиши-ю, ўзининг дарсдан бир соат бурун туришини айтиб мақтанган боланинг ҳажвий образи яратилади. 
Бу шеърда ҳам кулгили ҳолат шеърнинг сўнгги сатрларига юкланади. Мақтанчоқ қаҳрамоннинг 
уйқучилиги унинг ўз тилидан қуйидагича фош этилади: 
Уйғонаман ҳар куни 
Дарсдан бир соат бурун. 
Бошланади дарс бизда 
Ўн икки-ю ўттизда... 
 
 
 
 
 
(“Ҳовли тўла болалар”, 34). 
Тўхтахон Раҳимованинг юмористик шеърларида эса қувноқ оҳанг етакчилик қилади. Унинг 
қаҳрамонлари хаёлпараст, орзу-умидларга бой, бобо-бувиларига меҳрибон, кулгига мойил болалардир. 
Шоира уларнинг шу фазилатларини қувноқ ва самимий мисраларда тасвирлайди. Жумладан, “Хаёл” 
шеърида кичик қаҳрамон сеҳргар бобо ўзига ручка берса-ю, у ручка ёзганда “қилмаса сира хато” деб орзу 
қилади. “Орзу” шеърида эса улғайганда бувисига ўхшашни ният қилган қизалоқнинг орзуси қуйидагича 
самимий ва юморга бой тарзда ифодаланади:
Қолмаса бирор тишим, 
Ювиб ўтирмас эдим, 
Боғчагаям бормасам, 
Ож бувимга ўхшасам...  
(“Ҳовли тўла болалар”, 45). 
Кичик қаҳрамоннинг бундай ўзига хос хаёлоти бир томондан, китобхоннинг тасаввурига зид 
келгани, иккинчи томондан, танбаллиги ва шўхлиги (тиш ювишга эриниши, боғчага боргиси келмаслиги) 
билан беғараз кулги қўзғатади. 
“Ҳамшира қизча” шеъридаги “ҳамшира” қизчанинг ҳам орзулари бир дунё. У касал бўлиб қолган 
бувижонисига парвона бўлади. Нега касал бўлганини вижирлаб сўрайди. Унинг ҳар бир саволи, ҳар бир 
хатти-ҳаракати китобхонда самимий ва меҳрли кулги ҳосил қилади. Бу шоиранинг кичкинтойлар 
руҳиятини яхши ҳис эта олишидан далолат беради. Қизчанинг наздида бувиси касал бўлишининг асосий 
сабаби, ё асални кўпроқ еб қўйган, ёки эрталаб музқаймоқ ялаган. Ёки бўлмаса: 
Холодилникдаги 
Сутни шопириб,
Ичдингизмикан 
Биздан яшириб? 
Қизалоқ шу тариқа бувисини “тергов” қилади. Шоира шеърда бундай “тергов”ни болаларча самимий 
ва ҳаётий, ниҳоятда қувноқ сатрларда тасвирлашга эриша олган. Қизчанинг бувисини даволовчи ҳамшира 
сифатида айтган қуйидаги сўзлари ҳам кичкинтойлар руҳиятига жуда мос: 
Ўзим даволай, 
Сизни, бувижон!
Гимнастикага 
Қатнашинг шу он! 
Бир, икки, уч, – денг, 
Қани, у денг!
Энди бувижон, 
Табассум қилинг!



Download 249.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling