Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
__________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
40 йўлга қўйиш, профилактика ва санитария маорифи ишларини олиб бориш, эпидемияларнинг олдини олиш ва уларга қарши кураш чора-тадбирларини уюштириш каби вазифалар топширилди. Туркистонда ҳарбий-санитария бошқармасини тузиш тадбирлари ҳам олиб борилди[1]. Туркистон АССРда шаҳар санитария ҳолатини яхшилаш юзасидан чора-тадбирларни олиб борди. Тошкент шаҳрида биринчи марта санитария инспектори лавозими жорий этилиб, унинг зиммасига шаҳар санитарияси устидан назорат ўрнатиш вазифаси юклатилди. Инспектор умумий санитария, саноат санитарияси, озиқ-овқат санитарияси назоратини амалга оширди[2]. Бухоро шаҳрида ҳам санитария назоратини кучайтириш мақсадида санитария инспектори лавозими жорий этилиб, унинг зиммасига аҳоли турар-жойлари ва тоза ичимлик суви таъминоти устидан назорат ўрнатиш ва шароитни яхшилаш юзасидан тадбирлар олиб бориш, санитария статистикасини юритиш, турли эпидемияларнинг олдини олиш юзасидан чоралар қўллаш, шаҳар ва қишлоқ қурилишлари режасини ишлаб чиқишда иштирок этиш, санитария қоидаларини ишлаб чиқиш, аҳоли орасида санитария маорифи ишларини йўлга қўйиш, туғилиш ва ўлим кўрсаткичларини қайд этиб бориш каби вазифалар топширилди[3]. Эпидемияларга қарши кураш мақсадида тез-тез даволаш-санитария отрядлари ташкил этилди. 1920 йилнинг охирида Туркистонга эпидемияга қарши 19 кишидан иборат отряд юборилди. Бу отряд асосан чечакка қарши тадбирларда иштирок этди. 1920 йили Андижон уездига даволаш-санитария отряди юборилди[4]. 1921 йил 11 февралда Туркистон Республикаси ҳукуматининг “Об обязательном оспопрививании в республике” номли 31-сонли қарори эълон қилинди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида барча уезд, вилоятларда чора-тадбирлар олиб борилди. Амударё вилоятида безгакга қарши кураш комиссияси ташкил этилиб, унинг таркибига соғлиқни сақлаш, ер ва сув хўжалиги ходимлари киритилди[5]. Туркистон АССР соғлиқни сақлаш халқ комиссарлиги эпидемияга қарши курашга ўлка Микробиология лабораториясини ҳам жалб этди. Бу лабораторияда брюшной тиф, холера, оспа, дифтерияга қарши вакциналар тайёрланди. Микробиология лабораторияси ўлкада аҳолига турли эпидемиялар ҳақида тушунча бериш, бактералогия бўйича кадрлар таёрлаш ишларини ҳам олиб борди[6]. Туркистонда эпидемиялар тарқалган ҳудудларда беморни жойлаштириш учун даволаш масканлари етишмаганлиги сабабли, уезд, вилоят ҳокимлиги ва турар-жой бинолари бўшатиб берилди. 1920 йил доришунослар ёрдамчиси ва шафқат ҳамширалари учун ўқув курслари ташкил этилди. Тошкент эски ва янги шаҳрида юқумли касалликлар ҳақида аҳолига маърузалар ўқилди. Совет тиббиёти асослари, вабо, тери-таносил касалликлар ҳақида рисола тайёрланиб аҳоли орасида тарқатилди[7]. Аммо иқтисодий қийинчиликлар туфайли санитария маорифи ишлари талаб даражасида олиб борилмади. Масалан, БХСР ва ХХСР шаҳар ва қишлоқларига турли хавфли юқумли касалликлар ва унинг олдини олиш бўйича бажариши лозим бўлган чора-тадбирлар, эпидемия моҳияти, тоза ичимлик суви истеъмоли ва касалланганларни изоляция қилиш ҳақидаги маълумотлар баён қилинган тиббий варақлар тайёрлаш ва тарқатиш иши шаҳарда босмахоналар етишмовчилиги туфайли амалга ошмади[8]. Туркистон Республикаси ҳукуматининг аҳолини чечакка қарши эмлаш тўғрисидаги кўрсатмаси бўлсада, амалда унинг ижроси таъминланмади. Эмлаш ишларини олиб бориш учун тиббиёт ходимлари ва дори воситалари етишмади. 1922 йили Чимбой ва Шурахон уездларида 293 нафар киши чечак билан рўйхатга олиниб, шундан 125 таси вафот этди[9]. Бу фақат шифокорларга мурожат қилганлар ҳисобига рўйхатга олинган. Аммо агар беморларни қайд қилиш ва рўйхатга олиш оммавий тарзда бўлганида, касалланганлар ва вафот этганларни сони анча кўп бўлганини кўришимиз мумкин эди. Туркистонда санитария-эпидемия соҳасидаги кўрилган чора-тадбирлар талаб даражасида бўлмаганлиги, қолаверса, аҳоли моддий турмушидаги ночорлик туфайли ўлкада турли юқумли касалликлар кўпайиб, тез-тез эпидемиялар тарқалиб турди.Масалан, 1920 йил октябрда Бухорода чечак ва терлама касаллиги эпидемияси тарқалди[10]. Ушбу ҳолат |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling