___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –7/1-2022
110
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, биз соя ўсимликларида фотосинтез ва
транспирация жадаллигининг намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятларини ва ўзаро
боғлиқлигини аниқлашга қаратилган тадқиқотлар ўтказдик.
Тадқиқот объекти ва услублари. Тадқиқот ишлари дала ва вегетацион тажрибалар
шароитида амалга оширилди. Тадқиқотлар Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш
агротехнологиялари илмий тадқиқот институти Сурхондарё илмий тажриба станцияси
далаларида олиб борилди. Изланишлар объекти сифатида 4 та истиқболли (маҳаллий Барака,
Тўмарис Ман-60, Устоз ММ-60 ва хорижий Вилана) соя навларидан фойдаланилди.
Экспериментал тажрибалар дала шароитида тўрт қайтариқли, 24 м
2
бўлган майдончаларда
олиб борилди.
Фотосинтез жадаллигини аниқлаш Ю.Сакс томонидан тавсия этилган фотосинтез
жараёнида ҳосил бўлган қуруқ моддани ярим барг усулида аниқлаш методи билан
аниқланди[6]
.
Соя ўсимлиги баргларининг транспирация жадаллиги торзион тарозида тезлик билан
тортиб олиш усули билан аниқланди (Л.А.Иванов усули) [7]. Транспирация жадаллигини
аниқлаш эрталаб соат 8 дан кеч соат 20 гача уч марта такрорланиш асосида олиб борилди.
Олинган экспериментал маълумотларни математик ва статистик қайта ишлаш замонавий
компютер дастурлари ёрдамида амалга оширилди.
Тадқиқотнинг мақсади - соя баргларининг ўсиш ва ривожланиш даври(гуллаш
фазаси)да ва поғонали(ярусларда) жойлашишига қараб фотосинтетик ҳамда транспирация
фаоллиги хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқот натижалари ва унинг муҳокамаси. Тадқиқотларда соя навлари
баргларининг фотосинтетик ва транспирация жадаллиги ўртасида яқин ижобий муносабатлар
мавжуд эканлигини тасдиқлади. Бу боғлиқлик барча навларда ривожланишининг гуллаш
фазасида аниқ намоён бўлди. Кузатиш натижалари 1-диаграммада қайд этилган.
Вегетацион тажрибалар асосида олинган маълумотларга кўра, ўсимликлар
ривожланишнинг гуллаш даврига кирганида, баргларининг транспирация жадаллиги Устоз
ММ-60 навида кескин ошиши, Тўмарис МАН-60 навида эса нисбатан паст эканлиги
кузатилди, ҳудди шу тартибда фотосинтез жадаллигида ҳам ўзгариш кузатилди. Яъни, гуллаш
босқичида бу кўрсаткичларнинг қиймати мос равишда Барака навида (ТЖ) 4,85мол
H
2
O/м
2
соат ва (ФЖ) 9,7 мг/м
2
соат; Тўмарис МАН-60 навида (ТЖ) 3,35 мол H
2
O/м
2
соат ва (ФЖ)
7,1 мг/м
2
соат; Устоз ММ-60 навида (ТЖ) 5,35 мол H
2
O/м
2
соат ва (ФЖ) 10,5 мг/м
2
соат; Вилана
навида эса (ТЖ) 4,21 мол H
2
O/м
2
соат ва (ФЖ) 8,42 мг/м
2
соат эканлиги қайд этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |