Xоразм мусиқа услуби ҳақида маълумот беринг режа


Download 34.34 Kb.
bet1/4
Sana19.06.2023
Hajmi34.34 Kb.
#1614779
  1   2   3   4
Bog'liq
Xоразм мусиқа услуби ҳақида маълумот беринг


Xоразм мусиқа услуби ҳақида маълумот беринг
РЕЖА

  1. Xоразм мусиқа услуби ҳақида тушунча

  2. Oммавий рақслар- лазги, гангин қорабоғ, “уфори” кабилар;

  3. Дарбозларнинг ўйин куйлари. “елпизаланди”,”уфори елпизаланди” кабилар;

  4. Хоразм макомлари

  5. Шошмақомнинг Хоразм мақомидан фарқи



Кириш
Халқимизнинг истиқлолга эришиш муносабати билан азалий қадрятларимизни тиклаш, ўз тарихимизни, миллий урф – одат ва анъаналаримизни, маънавий ва шу жумладан, бадий меросимизни атрофлича ўрганиш ҳамда ундан бахрамад бўлиш имконияти вужудга келди.
Ўзбек халқининг мусиқа мероси жуда бой ва қадимий тарихга эга. Унинг ажойиб анъаналари ҳозирги кунда ҳам ўз бадиий ва эстетик қийматини сақлаб келмоқда. Бу анъаналар замонавий ўзбек мусиқа маданиятининг ажралмас қисмини ташкил қилади.
Қадим – қадим замонлардан она – заминимиз ўзининг бой маънавий мероси, юксак маданияти, урф – одат, маросим ва анъаналари билан жаҳон цивилизациясида муносиб ўрин эгаллаган. Бу ўлка халқларининг буюк сиймолари дунй илм – фани ва маданиятининг барча соҳалари ривожига ўзларининг муносиб хиссаларини қўшиб келганлар.
Масалан, айтайлик, биз наманган вилоятида яшаётган бўлсак, бу битирув малакавий иш кўмагида шу жойга тааллуқли халқ мусиқа ижодини ўрганиш билан бирга яна Хоразм каби воҳаларда яшаб келаётган аҳолининг мусиқа ижодида намуналар кўриб, қўшиқлари билан танишамиз. Шу тариқа халқимизнинг хилма – хил ва ранг – баранг қўшиқ – куйларидан баҳраманд бўламиз.

Шуни алоҳида таъкидлаш жойизки, ўзбек халқининг тарихий тараққиёти даврида моддий ва маънавий маъданияти бар текис равишда ривожланмади. Унда уйғониш ва юксалиш билан бирга депсиниш, турғунлик ҳолатлари ҳам бўлиб турди.


Маълумки, Марказий Осиё халқлари ўтган узоқ тарихий давр мобайнида кўплаб истилочилар томонидан забт этилган. Улар ерли аҳолини бой миллий маданиятидан бегоналаштириш сиёсатини олиб борганлар.
Шунга қарамай халқимиз ўз миллий онги, миллий ғурури, миллий ифтихори ва маънавий дунёсини асраб қолган ва уни бойитиб борган.
Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритганч, маънавий-маданий ҳаётимизда туб ўзгаришлар яратиш учун кенг имкониятлар вужудга келди. “Маънавият тақдирининг эҳсони эмас. Маънавият инсон қалбида камол топиши учун у қалбан ва виждонан, ақл ва қўл билан меҳнат қилиши керак. Бу хазина инсонга ҳаётда барқарорлик бағишлайди. Унинг қарашлари шунчалиу бойлик орттириш йўлида кун кўришга йўл қўймайди.

Download 34.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling