Xvii-боб. Корхоналарнинг стратегик ривожланишида маркетинг фаолияти


Download 477.72 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/15
Sana21.04.2023
Hajmi477.72 Kb.
#1367938
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Course work

 
 
17.1.1-расм. Маркетинг бошқаришнинг мазмуни.
74
 
Ушбу концепция 2 та ҳолатга асосланади: 
1-ҳолатда маҳсулотга бўлган талаб таклифдан юқори бўлади. Бундай 
ҳолатларда харидорлар маҳсулотларни сотиб олишга қизиқишади, сифатига 
еса еътибор беришмайди. Ишлаб чиқарувчилар еса ишлаб чиқаришни 
кенгайтириш усулларини қидиришади; 
2-ҳолатда еса маҳсулот баҳоси юқори ва бозорни кенгайтириш учун 
баҳони тушириш зарур бўлади. 
Маҳсулотга йўналтирилган концепция. Кўпчилик компания ушбу 
концепцияга еътибор беришади. Ушбу концепцияга кўра харидорлар юқори 
сифатли ва яхши експлуатацион хоссаларга ега бўлган товарларга 
мойиллигини билдиришади. Менежерлар еса ўз кучларини юқори сифатли 
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларни такомиллаштиришга қаратадилар. 
Маркетинг концепцияси бизнес фалсафаси бўлиб, олдинги 3 та 
концепцияни ўзига мужассамлаштиради. Бу концепциянинг асосий 
ҳолатлари 50-йилнинг ўрталарида шаклланди. Маркетинг концепцияси 
харидорларнинг дидлари ва еҳтиёжларини аниқлаш, мақсадли бозорларни 
аниқлаш ва харидорларни рақобатчиларга кўра самарали усуллар билан 
74
Котлер Ф. Маркетинг и менеджмент – СПБ: Питер Ком, 2010.
Маркетингни бошқариш – маркетинг фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган 
барча моддий, молиявий, меъёрий ва бошқа ресурсларнинг мажмуи бўлиб, уни амалга 
ошириш жараёнида барча ходимлар фаолиятини бир мақсадга йўналтириш, 
уюштириш ва мувофиқлаштиришдан иборатдир. 
Маркетинг бошқаруви бешта ёндашувлари асосида амалга оширилади: 

Ишлаб чиқаришни такомиллаштириш; 

Товарни такомиллаштириш; 

Тижорат харакатларни интенсификацияси; 

Юқорида кўрсатилган ёндашувлар йиғиндисини ўз ичига олган маркетинг стратегияси 
сифатида; 
Ижтимоий-етичний маркетинг. 


419 
қондиришдан иборатдир. Сотиш концепциясининг асосийда сотувчи 
талаблари турса, маркетинг концепциясида еса харидор талаблари туради. 
Сотиш концепциясида сотувчи товарларни пулга айлантириш билан машғул 
бўлади, маркетинг концепциясида еса ҳаридорларнинг еҳтиёжларини 
қондириш асосий вазифа ҳисобланади. Маркетинг концепциясида 
компаниялар мақсадли бозор ёки бозорларни пухта танлаб олишлари зарур. 
Компания барча бўлимларининг фаолияти харидор манфаатларини 
қондиришга қаратилганда интеграциялашган маркетинг тизими шаклланади. 
Интеграциялашган маркетинг 2 даражали тизим ҳисобланади. 1-даражаси 
турли хил маркетинг функцияларини бажарувчи хизматлар ҳисобланади 
(сотиш хизмати, реклама, ишлаб чиқаришни бошқариш, маҳсулотни сотиш, 
маркетинг тадқиқотлари). Бу барча функциялар бир бири билан боғланган 
бўлиши керак ва уларнинг бажарилиши мувофиқлаштирилган бўлиши керак. 
2-даражаси компаниядаги барча бўлимларнинг ишини мувофиқлашти-
ришдир. Барча бўлимларнинг бошқарув ишини рағбатлантириш мақсадида 
ички ва ташқи маркетингга катта еътибор беради. Ташқи маркетинг 
компанияда ишламайдиган кишиларга қаратилган бўлади. Ички маркетинг 
еса ишчиларни ёллаш, ўқитиш, харидорларга хизмат кўрсатиш даражасини 
юксалтириш бўйича компания ходимларини рағбатлантиришдан иборатдир. 
Ижтимоий масъулий маркетинг концепцияси мақсадли бозор манфаатлари ва 
эҳтиёжларини аниқлшани ташкил етиш ва харидорларни рақобатчиларга 
қараганда самарали усуллар билан қондириш ва бунда харидорларнинг 
рақобатчиларга қараганда самарали усуллар билан қондириш ва бунда 
харидорларнинг турмуш даражасини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш ҳамда 
бутун жамиятни ҳам сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашдан иборатдир.
Маркетингни бошқаришнинг услубий асослари бу Ф.Котлер фикрича, 
маркетингни бошқариш жараёни қуйидагилардан ташкил топган: 

бозор имкониятларининг таҳлили; 

мақсадли бозорни танлаш; 

маркетинг комплексини ишлаб чиқиш; 


420 

маркетинг чора-тадбирларини ҳаётга тадбиқ этиш. 
Бозор имкониятлари таҳлилида маркетинг тадқиқотлари маркетинг 
ахбороти, маркетинг мухити, бозори тузилиши, улгуржи ва чакана савдо 
таҳлили олиб борилади. Мақсадли бозор танлашда эса: талаб ҳажмини 
ўлчовчи, бозорни сегментлаш жараёнлари кўриб ўтилади. Талаб ҳажмини 
ўлчови ва унинг башорати кўп даражали характерга эга. Маркетинг 
тадқиқотлари жараёни ўз ичига бир қатор операцияларни олади. Масалан, 
иккиламчи ахборот корхона текширилиши зарур бўлган муаммо ёки 
масалани белгилаб олгунига қадар ўрганилмайди, бирламчи ахборот еса 
иккиламчи синчиклаб ўрганиб чиқилмагунига қадар йиғилмайди.

Download 477.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling