Xviii-мавзу


Етарлича истеъмол қилмаслик назарияси


Download 0.62 Mb.
bet5/13
Sana04.04.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1327013
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
19-боб. Цикллилик

Етарлича истеъмол қилмаслик назарияси. Бу назариянинг моҳияти кўпроқ жамғариб, самарали даражада истеъмол қилмаслик жамиятни циклли ривожланишининг сабаби қилиб кўрсатилади.
1. Маблағни жамғариш, бошқача айтганда хазинага айлантириш турғунликка олиб келиши мумкин, чунки бу маблағ инвестициялаш учун фойдаланилмайди.
2. Пулни жамғариш истеъмол товарларига талабнинг қисқаришига олиб келади, чунки у истеъмолга сарфланмайди.
3. Натижада инвестицияга нисбатан пул шаклидаги жамғариш ҳажми ўсиб бориб, истеъмол товарларига талаб камайиб боради, таклиф эса ортади, нарх пасаяди, истеъмол товарлари бозоридаги қийинчиликлар инқирозга олиб келади.
Жамғариш назарияси. Бу назарияга кўра иқтисодий цикл ишлаб чиқариш воситалари ёки капиталлашган инвестицион товарлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ. Кундалик истеъмол товарлари ишлаб чиқариш билан узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар ва ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқариш цикллари ўрастида катта фарқ бор.
Кундалик истеъмол моллари доимий равишда истеъмол қилинади. Уларнинг истеъмол миқдори ўзгарган тақдирда ҳам унча катта ўзгаришлар содир бўлмайди.
Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни домий равишда харид қилинмайди. Балки улар истеъмолчи даромади кўпайган пайтдагина сотиб олинади. Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга талаб барқарор эмас. Ишлаб чиқаришни давом эттириш учун капитал товарлар ишлаб чиқариш зарур.
Истеъмол ўсган сари капитал товарларга талаб ҳам ортади. Бунда ишлаб чиқариш таркибида номутаносибликлар юз беради, яъни истеъмол товарлари, узоқ муддат фойдаланиладиган ва капитал товарлар ўртасида нисбатлар бузилади.
Инқирознинг сабаби пул етишмаслиги, банк резервларининг камлиги туфайли эмас, балки анна шу нисбатларнинг бузилишидир. Лекин кўпчилик иқтисодчилар етарли даражада истеъмол қилмаслик инқирознинг сабаби эмас, балки унинг оқибатидир, деб таъкидлайдилар. Яъни истеъмолчилар даромадларини кўпроқ жамғаришга ажратганларидан эмас, балки тўлов қобилиятини етарли эмаслигидан, яъни харид қилиш учун пулни йўқлигидан келиб чиқади.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling