Xx бўлим. Айланмадан олинадиган солиқ 66-боб. Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш 461-модда. Солиқ тўловчилар
Download 21.89 Kb.
|
XX БЎЛИМ (1)
XX БЎЛИМ. АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ 66-боб. Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш 461-модда. Солиқ тўловчилар Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф этилади: 1) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари (бундан буён ушбу бўлимда юридик шахслар деб юритилади); 2) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар. Айланмадан олинадиган солиқ қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди: 1) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга; 2) акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахсларга; 3) юридик шахслар — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда эллик гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса; 4) бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахсларга; 5) лотореяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларга; 6) оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга — оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича; 7) бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шасхларга, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда; 8) марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахсларга. Download 21.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling