5
СЎЗБОШИ
Оммавий ахборот воситалари (ОАВ)
демократия,
ривожланиш ва ижтимоий
мулоқотни таъминлашда катта аҳамиятга эга. ОАВ бизни хабардор қилиш,
билим
бериш, ижтимоий баҳс-мунозараларни ўтказиш ва фикримизни шакллантириш учун
хизмат қилади.
Сўз ва тасвирий маълумот эркинлигини таъминлашда кўмаклашиш ваколатига
эга бўлган ЮНЕСКО ОАВнинг дунёда ривожланишини қўллаб-қувватлайди.
Журналистика таълимини қўллаб-қувватлаш эркин ва мустақил ОАВни
ривожланишининг муҳим омили ҳисобланади.
ЮНЕСКО журналистларга янги
билимлар ва фанларни ўқитиш учун журналистика таълимини рағбатлантиради.
Жоффрей Ниарота, Бутунжаҳон матбуоти - 2002 ЮНЕСКО/ Гилермо Кано
мукофоти
лауреати, Зимбабведаги «Дэйли Ньюс»нинг собиқ муҳаррири ўз сўзларида
шундай дейди: «Матбуот эркинлиги демократия ва ривожланиш учун энг муҳим тамал
тоши ҳисобланса, унда яхши тайёргарликка эга
малакали журналистлар эркин
матбуотнинг асосидир». Фақат чуқур билимга эга бўлган журналистларгина иқтисодий
ривожланиш, демократия ва масъулият учун самарали курашиши мумкин.
Ўзбекистонда ОАВни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида
ЮНЕСКО Ваколатхонаси кўмагида тайёрланган мазкур нашрлар ҳозирги ва
бўлажак журналистларнинг ОИВ / ОИТС ва экология
журналистикасидан тортиб,
гендер масалалари ва журналист суриштирувигача бўлган айрим муҳим ва долзарб
масалалар хусусида кенгроқ тасаввурга эга бўлиш имконини беради.
Криста Пиккат
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили
Do'stlaringiz bilan baham: